03 July 2015
07:08 - Наманганда журналист товламачиликда айбланмоқда
Наманган вилояти Норин тумани ИИБ томонидан “Ҳуқуқ дунёси” газетаси Бош муҳаррири Барнохон Худоёрова товламачилик жиноятини содир этганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) билан айбланаётган журналист маҳаллий боғча мудараларининг аризаси билан ҳибсга олинган.

Наманган вилояти Норин тумани ИИБ терговчиси Акмал Ўроловнинг матбуотга айтишича, журналистнинг ҳибсга олиниши ва терговолди суриштирув ишлари қонун доирасида олиб борилмоқда. Аммо журалистнинг қариндошлари ва ҳимоячиси унга нисбатан провакация уюштирилгани, унинг яқинда эъон қилинган танқидий мақоласи учун таъқиб қилинаётганини айтишмоқда.