04 July 2015
17:34 - АҚШ Мустақиллик Кунини террор хавфи остида байрам қилмоқда, “Ҳаракат”нинг америкаликларга табрик ва тилаклари бор

4 июлда АҚШнинг энг катта байрами – Мустақиллик Куни байрам қилинади. 1776 йилнинг 4 июлида Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган ва Британия империясидан мустақил бўлган АҚШга асос солинган.

АҚШ ҳозир жаҳоннинг энг кучли иқтисодий ва ҳарбий мамлакати бўлишдан ташқари,ва булардан ҳам муҳими, замонавий демократиянинг асосчиси деб ҳисобланишга ҳаққи бор.

Ҳозир 21 аср. Энди демократик жараёнларни орқага буриб бўлмайди. Орқага суриш истагидаги учта куч бор – демократик жараёнларни ривожлари ўзларини парчаланишга олиб келишидан ваҳима тушган Россия ва Хитой ҳамда Ислом фанатизми.

Россия ва Хитой тинч йўллар билан демократик жараёнларни биргалашиб тўхтаб олишларига ишонмоқдалар. Аммо, қилолмайдилар. Ҳозир учинчи куч асосий хавфга айланиб бомоқда. Ислом фанатизми терроризм йўли билан бир нарсалар қилишга умид қилмоқда. Бироқ, булар ҳам ҳеч нарса қилишолмайди. Чунки, демакратия АҚШнинг истаги эмас, замонавий тараққиётнинг қочиб бўлмас натижасидир.

Ҳозир Америкада эрталаб. АҚШнинг оммавий ахборот воситалари, айниқса, телеканаллар кечадан бери террор хавфи борлигини тўхтамасдан эслатмоқдалар, хавфсизлик кучлари, биринчи навбатда, полиция ҳамма нарсага тайёр эканлигини урғуламоқдалар.

Ислом терроризми хавфини доимо куч билан ушлаб туриб бўлмайди. Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, терроризмнинг илдизлари қуримайди. Бутун дунёда ҳам, АҚШда ҳам.

“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг бу ҳақдаги таклифлари АҚШ тарафидан эртами кеч қабул қилинади, чунки, бошқа йўл йўқ.

Шу сабабли америкаликларни байрам билан табриклаш билан бирга, янги шароитда терроризмга қарши курашнинг янги усулини тезроқ қабул қилишларини тилаб қоламиз.