Кундалик хабарлар - 11 August 2015

  • 13:29Хитой Халқ Банкининг бугунги қарори билан юан девальвация қилинди

    АҚШда чиқадиган The Wall Street Journal газетасининг сайти бугун Хитой Халқ Банки бу мамлакатнинг валютаси юанни 1,99 фоизга девальвация қилганини билдирди. Айни замонда, юаннинг долларга нисбатан янги курси ўрнатилди. Аввал $1 = 6,1162 юан эди, энди $1 = 6,2298 юан бўлди. Шанхай ва Гонконгдаги биржаларда юаннинг курси расмий курсдан ҳам пастга тушган, яъни $1 = 6,3360 юан бўлган. Хабарда бундай сезиларли девальвация 20 йилдан бери биринчи марта бўлаётгани алоҳида таъкидланади. 1994 йи...

  • 06:35Ўзбекларда эркак борми?

    Бу саволга жавоб беришдан аввал эркак нима эканлигини аниқлаб олиш керак. Қаранг, 2010 йил июнь ойида бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекни тириклайин ёқдилар, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрладилар, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирдилар, аммо жаҳон бўйича сони 30 милллиондан ошган ўзбеклар ҳамма тешикларини қисиб ўтирдилар. Демак, Алишер Навоийнинг "Одамий эрсанг демағил одами, Оники йўқ халқ ғамидин ғами” сўзларидан келиб чиқсак, савол туғилиши табиий - Ўзбекда одамлар борми? Эркакл...

  • 05:41Чегара муаммолари Марказий Осиёнинг келажагига хавф соладими?

    Озорбайжоннинг расмий давлат ахборот воситаси бўлган Trend агентлигининг сайтида эълон қилинган мақолада бундай савол қўйилмайди, тўғридан-тўғри “чегара муаммолари Марказий Осиёнинг келажаги учун хавф солиши” урғуланади. Бу ерда у мақоланининг мазмунини қайтариб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ, дейди “Ҳаракат” мухбири. Чунки, руслар атайлаб, келажакда муаммолар чиқариш ва Марказий Осиёнинг келажагига хавф солиш учун асосан ўзбеклар яшайдиган шаҳарларни қозоқ, қирғиз ва тожикларга бериб юборганлар. Булар ...

  • 02:11Бу дунё шунақа ўзи: Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси кеча 242 поғана юқорига сакради

    Ўтган ҳафта ҳеч бир сабабсиз тушиб борган Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси жума куни 17,373 да тўхтаганини билдирган эдик. Кеча душанба куни яна ҳеч бир сабабсиз бу индекс 242 поғана юқорига сакради ва 17615 да тўхтади. Ваҳоланкгки, бутун дунёнинг молиявий ва иқтисодий системаси шу кўрсатгичга қараб ҳаёт кечиради. Демак, энг камида, бундай ўсишнинг сабабини кўрсатишга ҳаракат қилиш лозим. Reuters агентлигига кўра, сабаб – нефть нархининг тушиши ва Хи...

10 August 2015
  • 23:01Ақлсиз Ислом Каримнинг ҳаваси келсин: АҚШ давлатининг қарзи ҳаммадан кўп

    Халқаро Валюта Фондига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, АҚШ давлатининг қарзи жаҳон давлатлари умумий қарзининг 29,5 фоизини ташкил қилар экан. Дунё давлатларининг умумий қарзи $59,7 трлн, АҚШнинг қарзи $13,91 трлн. Иккинчи ўриндаги Япониянинг қарзи жаҳон қарзининг 19,99 фоизини ташкил қилади. Эътибор беринг, булар дунёнинг энг фаровон мамлакатлари, қарзлари эса ҳаммадан катта. Ўзбекистон қашшоқ давлатлар қаторида, аммо ақлсиз Ислом Карим бизда қарз йўқлиги билан мақтанади. Қашшо...

  • 22:31GM Powertain Uzbekistan заводи бир ойга ёпилди

    General Motors ва "Ўзавтосаноат” ширкатлари ҳамкорлигидаги автомобиль двигателларини ишлаб чиқарувчи GM Powertain Uzbekistan заводи мустақиллик тантаналаригача ёпилди. Ходимларга эса шу йилнинг 3-30 август кунлари ўз ҳисобидан меҳнат таътили берилган. GM Powertain Uzbekistan Асака заводидаги автомобилларнинг янги тури учун двигателлар ишлаб чиқаришга тайёргарлик ишлари борилмоқда. Завод шу сабаб туфайли ёпилдими? Йўқ. Чунки, АҚШнинг бир заводи ишчилардан 1 ойлик маошни қизғаниб, заводни бир ...

  • 21:38Ўзбекистон ҳукумати фавқулодда вазиятлар бўйича қарор қабул қилди

    Мазкур қарор эпидемик вазиятлар кучайганда ва чегарадош мамлакатларда радиацион, биологик ва кимёвий таҳдидлар вужудга келганда Ўзбекистонга кириш учун пунктлар ташкил этишни назарда тутади. Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳридаги халқаро аэропорт, Термиздаги дарё порти, ва Келесдаги темир йўл станцияси мазкур пунктлар сирасига киради. Шунингдек, «Сариосиё - автойўл» ва «Термиз - автойўл» (Сурхондарё вилояти), «Яллама - автойўл» ва «Ойбек - автойўл» (Тошкент вилояти), «Олот - автойўл» (Бухоро вилоя...

  • 21:14Тошкентда ер силкинди

    Бугун, 10 август куни 15:07да Тошкентда 3 баллик ер силкиниши қайд қилинди. АҚШнинг USGS/NEIC лойиҳаси маълумотига кўра, мазкур зилзила ўчоғи Афғонистон шимолидаги Ҳиндикуш тоғларида жойлашган бўлиб, 200 километр ер остида бўлган. Зилзила маркази Афғонистон пойтахтидан 287 километр шимоли шарқда, Тожикистон ва Ҳиндистон чегаралари оралиғида бўлиб, бу ўчоқда силкиниш кучи рихтер шкаласи бўйича 6 баллни ташкил қилган. Зилзила тўлқинлари Тошкентдан ташқари Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудлари, жумл...

  • 21:08ТВ диктори Раҳматилла Мирзаевнинг қотилларига ҳукм ўқилди, аммо ҳукм тўғрими?

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди таниқли диктор Раҳматилла Мирзаевнинг қотиллари - Қудрат Шоазизов ва Умид Мирзаевларни узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилди. Суд Қудрат Шоазизовни 14 йилга, Раҳматилла Мирзаевнинг ўғли Умид Мирзаевни эса, унинг қотилликдаги иштироки инобатга олиниб, 18 йилга озодликдан маҳрум этди. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг диктори Раҳматилла Мирзаев шу йилнинг 2 мартда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги уйи олдида ўлдириб кетилганди. Қо...

  • 21:05Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ҳам, доллар курси ҳам пасайди

    Аввалги хабарларимизда мамлакатда ҳаво ҳарорати ҳам, АҚШ валютасининг “қора бозор”даги курси ҳам бир пайтда кўтарилганини айтгандик. Буни қарангки, ҳаво ҳарорати салқинлашиши билан валюта курси ҳам шўнғиди. Тўғрироғи, “қора бозор”даги АҚШ валютаси курси пасайишига автосалонларда автомобилларнинг миллий валюта, яъни сўмга сотила бошлагани билан боғлиқдир. Демак, автосалонларда Ласетти ва Кобалт автомобилларининг сўмда сотилиши ортидан бир АҚШ доллари 4650 сўмдан 4450 сўмгача тушди. Саррфолар б...