Кундалик хабарлар - 10 August 2015

  • 19:33Ўзбек профессори Москва аэропортида ҳибсга олинди, минг афсуски, у ўзбеклигини ҳам унутган кўринади

    12 кашфиёт, бир қанча монографиялар ва 130дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи, профессор Йўлбарсхон Мансуров Шереметево аэропортида ушлаб қолинибди. Ўзбекистондан кетиб, Владивостокда дарс бериб юрган олимимиз бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб, ўрислардан ёзғирган. “Университетнинг дастурлари бўйича Владивостокка таклиф қилинган Узоқ Шарқ федерал университети кафедра мудири Шереметьево аэропорти полиция бўлими камерасида ўтирибди, гўёки Россия хавфсизлигини бузганлиги уч...

  • 16:08Дунёда янгилик йўқ, ҳамма нарса ўша-ўша: Афғонистон ва Туркияда портлашлар, Яман ва Украинада уруш давом этмоқда

    Жаҳон ахборот воситаларини тўлатган даҳшатлари хабарлар ҳақида шундай дейиш, минг афсуски тўғри - Дунёда янгилик йўқ, ҳамма нарса ўша-ўша: Афғонистон ва Туркияда портлашлар, Яман ва Украинада уруш давом этмоқда. Жума-шанба кунлари Қобулда Толибон уюштирган терактлар натижасида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини билдирган эдик. Бугун ҳам яна бир портлаш уюштирилди. Қобул аэропорти олдида бўлган портлашда бор-йўғи 4 киши ҳалок бўлган, 20 га яқин одам ярадор. Туркияда эса, курдларнинг Ғарб тар...

  • 07:51Аҳамияти йўқ хабар: Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ИШИДга қўшлибди

    Яқинда Афғонистонда иш бошлаган мухбиримиз хабар қилишича, бу ерда яшайдиган ўзбеклар ичида Ўзбекистон Исломий Ҳаракати (ЎИҲ) шу пайтгача сафдоши бўлган Толибондан воз кечиб, ИШИДга қўшилганмиш деган гаплар юрибди. Бўлиши мумкин, чунки, ЎИҲдан жиддийроқ қадам қилишни кутишнинг ўзи ножиддийлик бўларди. Қолаверса, ИШИД ҳам, ЎИҲ ҳам, улар алоҳида бўлса ҳам, бирлашса ҳам, Ғарб тарафидан йўқ қилиниши ўз-ўзидан маълум. Аммо, тарихни эслайлик. Ҳали ЎИҲ тузилмасидан, унинг асосини ташкил қилувчи гуру...

  • 02:04Озорбайжонда ҳам Сталинча диктатура тикланмоқда, ҳуқуқ ҳимоячилари ва мустақил журналистларга қарши уруш эълон қилинган, мухолифат эса тарқоқ, яна Абдураҳим Пўлат ҳақли чиқмоқда

    Аввалги хабарларимизда, масалан, шу йил 26 февралдаги хабаримизда, бир маҳаллар Озорбайжон Халқ Фронтининг Бош котиби вазифасини ҳам бажарган, ҳозир эса Тинчлик ва Демократия Институтининг директори бўлган Лейла Юнус 2014 йил 31 июлда ҳибсга олингани ва унга гўёки 1992 йилдан бошлаб, айниқса, 2002 йилдан кейин, Арманистон махсус хизматларига ҳарбий сир бўлган маълумотлар етказиб бериш ва арманиларнинг разведкасига ишлайдиган агентлар ёллаш айблари қўйилгани, кейинчалик, унинг эри Ариф Юнус ҳам, ...

  • 00:14Урганчда кечки концерт пайтида юз берган ҳалокатда ўлганлар ҳам бор

    Бу ҳақдаги Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қисқача хабари қуйидагича: 2015 йил 8 август куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги “Ёшлар кўли” маданият ва истироҳат боғида кечки концерт вақтида кўприк устида кўп одам тўпланганлиги туфайли кўприк ён панжараларининг бир қисми бузилиб тушган. Оқибатда айрим томошабинлар кўлга тушиб кетган. Ҳалок бўлганлар бор. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг топшириғига биноан содир бўлган фавқулодда ҳодисанинг сабабларини пухта ўргани...

09 August 2015
  • 16:31ИШИД яна 300 кишини ўлдирди, расмийлар БМТга арз қилди, ўзбекнинг ақлсизлари ҳам шундай қилган эди

    Жаҳон ахборот воситалари кеча, яъни шанба куни ИШИД Мосул шаҳрида 300 кишини қатл қилганини эълон қилмоқдалар. Ироқ ҳарбий кучларининг расмийларига асосланиб тарқатилаётган хабарда айтилишича, қатл қилингларн Ироқнинг Марказий Сайлов Комиссияси аъзолари экан. Уларнинг ичида 50 аёл ҳам бор. ИШИД уларни шариат қонунлари билан суд қилиб, “хоинлар ва ўз динидан чиққанлар” сифатида ўлимга маҳкум қилибди. Қатл қилинганларнинг оилаларига хабар ҳам берибди, аммо уларнинг жасадларини бермапти. Ироқнин...

  • 08:36Тошкентни “шоҳ кўча”ларга тўлдириб шохимиз чиқмади, энди навбат Пушкинга келибди, “-ов”ларнинг навбати қачон келади?

    Ўзбекистонда “Бирлик” халқ ҳаракатининг кураши натижасида, Ислом Каримнинг ҳамма қаршиликларига қарамасдан, мустақилликдан аввалоқ ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинган эди. Мана энди Тошкентнинг харитасига қаранг. Энди бизда, масалан, проспектлар йўқ. Ҳаммаси “шоҳ кўчага” айлантирилган. Кўкрагимизни кериб, бошимизда тўнтарилган декча қозондан фарқ қилмайдиган дўппилар билан бу шоҳ кўчалардан юрамиз. Аммо, савол туғилади – шохимиз чиқдими? Йўқ. Қолаверса, бизда ...

  • 08:03Қизиқ: Тожикистон Ҳиндистон билан ҳам ҳарбий ҳамкорлик қилмоқда

    Бу мамлакат ахборот воситалари билдиришича, шу кунларда Тожикистонда Ҳиндистон ҳарбийлари ҳам бор. Аммо, улар бу ерга бир неча кунга келишган ва Тожикистон ҳарбийлари ҳамда бу мамлакатда доимий турадиган Россиянинг 201-чи дивизиясидаги рус ҳарбийлари билан Тожикистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг 22 йиллигига боғишланиб, 4-12 август кунлари ўтказилаётган спорт мусобақаларида қатнашмоқдалар. Аммо, бундан ташқари, Ҳиндистоннинг 73 нафар ҳарбийси, уларнинг асосий қисми ҳарбий докторлар, Тожикистон Муд...

08 August 2015
  • 20:30АҚШда ишсизлик даражаси энг пастга тушди, аммо Нью-Йорк биржасининг бу билан иши йўқ каби

    Reuters Агентлигининг хабарига кўра, АҚШда ишсизлик даражаси иқтисодий кризисдан кейин энг пастга тушди ва 5,3 фоиз бўлди. Фермерлик соҳасидан ташқари, умумий иш ерлари сони охирги ойда 215 мингга ортибди, одамларнинг ўртача соатлик иш ҳаққи 5 центга ошибди, уларнинг ҳафталик ишлайдиган соати 34,5 дан 34,6 соатга чиқибди. Оз бўлса ҳам ҳамма нарсада ортиш бор. Булар АҚШ иқтисоди кучайиб бораётганининг кўрсатгичидир. Ҳозир ҳамма АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв қарзга бериладиг...

  • 18:45Қобулда кеча бошланган терактларда ўлганлар сони 50 дан ошди, Толибон тинчлик истаётгани йўқ

    Кеча жума куни Қобулда Ҳарбий Академия биноси олдида ўлимчи-террорист ўзи билан бирга 40 қа яқин одамни портлатиб ўлдирганди. Уларнинг ичида Академия курсантлари ҳам бор. Бу ҳақда хабарга тарқатган Reuters Агентлиги, икки кун ичида яна бир нечта терактлар бўлгани, нишонда полициядан ташқари, америкаликлар ҳам борлигини айтади. Масалан, бугун АҚШ ва НАТО ҳарбийлари ҳам ишлатадиган Қобул аэропорти яқинидаги ҳарбий база олдида кучли портлаш уюштирилган. НАТОнинг ҳарбий миссиясидан бир одам, шу ер...