10 August 2015
21:08 - ТВ диктори Раҳматилла Мирзаевнинг қотилларига ҳукм ўқилди, аммо ҳукм тўғрими?
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди таниқли диктор Раҳматилла Мирзаевнинг қотиллари - Қудрат Шоазизов ва Умид Мирзаевларни узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилди. Суд Қудрат Шоазизовни 14 йилга, Раҳматилла Мирзаевнинг ўғли Умид Мирзаевни эса, унинг қотилликдаги иштироки инобатга олиниб, 18 йилга озодликдан маҳрум этди.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг диктори Раҳматилла Мирзаев шу йилнинг 2 мартда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги уйи олдида ўлдириб кетилганди.

Қотилликни оқлаш мумкин эмас, аммо, Ўзбекистон судьялари Умид Мирзаев ўз отасининг ўз онажонига нисбатан қилган пасткашлигини қабул қилолмаганини тушунишга ҳаракат қилишлари керак эди. Аммо, минг афсуски, Ўзбекистонда инсоний ҳис-туйғуларни тушунадиган судбя/ҳакамларнинг ўзи йўқ. Пасткашликда улар Раҳматилла Мирзаевдан қолишмайдилар.