Кундалик хабарлар - 14 August 2015

  • 07:46Ал-Қоида Толибон билан бирга бўлмоқчи, демак ИШИД билан урушади

    Reuters Агентлиги хабар қилишича, Ал-Қоиданинг Бин-Ладендан кейинги лидери Айман аз-Заваҳири Толибоннинг янги лидери Муҳаммад Мансурга садоқатли бўлиб қолишларини билдирувчи аудио-баёнотини Интернет орқали онлайн режимда тарқатибди. Муҳаммад Мансур эса, ундан олдинроқ, аввалги курашини давом эттиришини эълон қилган эди. Олдинги кураш – аввал Афғонистонда исломий давлат яратиш, кейин унинг атрофида Халифалик қуриш. Маълумки, ИШИД ўзини Халифалик деб эълон қилиб бўлган. Демак, вақти келади, унг...

  • 01:24АҚШда ўзбек терорчиси Фазлиддин Қурбоновга қўйилган айблов тасдиқланди

    12 август куни АҚШнинг Айдаҳо штати суди террорчиликда айбланган ўзбекистонлик қочқин Фазлиддин Қурбоновнининг иши юзасидан ишни кўриб чиқди. Хулосага кўра, унга қўйилган беш айбловнинг учтаси тасдиқланди, ҳамюртимиз айбдор деб топилди. Қарийб бир ой давом этган судда Фазлиддинга нисбатан қўйилган "Ўзбекистон исломий ҳаракати" террорчи гуруҳига моддий ёрдам беришга уриниш ва тил бириктириш ҳамда ноқонуний портловчи моддага эгалик қилиш эпизодлари исботини топди. Давлат айбловчиси ҳамюртимиз...

13 August 2015
  • 21:42Қаршидаги темирйўлчилар шифохонаси бош врачи ўз кабинетида чавақланди

    Шу йилнинг 8 август куни Қарши шаҳридаги Темирйўлчилар шифохонаси бош шифокори И.Т. ўз кабинетида чавақланди. Ўткир тиғли предмет билан унга ҳужум қилган шахс шифокорни сўйиб ташлади. Бир неча дақиқалар ичида Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказининг Қаршидаги филиалига келтирилган шифокорнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Маълум бўлишича, пичоқ билан қуролланган шахс ўзини милицияга топширган. У хотинининг чавақланган шифокор билан ишқий саргузаштларини билиб қолибди ва рашк туфайли ...

  • 21:10Навбатдаги бензин дефицити: “Ўзнефтмаҳсулот” ваҳима қилмасликка чиқармоқда

    Бугун “Ўзнефтмаҳсулот” ширкатининг расмий сайтида пойтахтда бензин тақчиллиги юзасидан чиққан ваҳимани бостиришга уринди. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчларида юзага келаётган турнақатор навбатлардан дод деётган ҳайдовчиларнинг бу чақирик ҳовурини пасайтиргани йўқ. Шитркатнинг “Хавотирга ўрин йўқ!” сарлавҳали мурожаатномаси: “Муҳтарам ҳамюртлар! Айни кунларда республикамизнинг айрим ҳудудларидаги, шунингдек пойтахтдаги баъзи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШларда) автобензинга ...

  • 20:29УРГАНЧ ФОЖЕАСИ ЖАБРЛАНУВЧИЛАРИГА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАНИШИ КЕРАК! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №26, 13.08.2015)

    Маълум бўлишича, шу йилнинг 10 август куни Хоразм вилояти прокуратураси томонидан Урганчдаги “Ёшлар кўли” кўнгилочар боғида рўй берган ҳалокат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳодисани ўрганиш комиссияси томонидан ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда: боғни қурган қурилиш ташкилоти маъмурлари, концерт ташкилотчилари ва маҳаллий давлат ҳокимяти вакиллари сўроқ қилинмоқда. Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёев ...

  • 15:06Юсуф Жума: Анонимкачи - думалоқ туҳматномалар битувчи Жаллодбоши Ислом Каримовнинг жинси ҳақида

    Жаллодбоши Ислом Каримов телевизорда яна йигирма беш йил "хизмат" этаман деганда қишлоқ аёллари йиғлаб юборишган. - Тирик жон қолмайдику, - деб йиғлашган. Эрлари йўқ юртда аёллар йиғлайдилар, эрлари йўқ юртни ноэр сўрайди. Алпомиш четда пайт Ултонқул подшоҳ бўлган, Барчин йиғлаган. 2007 йил декабрида "Отбозор" зиндонида қовурғаларим синиб, кўмирдай қоп қора қонга бўялиб ётганомда терговга судраб олиб келишди. Прокуратура терговчиси Акбар Орипов Прокурорнинг менга қарши қарорини...

  • 14:11Хитой юанни яна девальвация қилди, унинг доллрга нисбатан курсини туширди

    11 август куни Хитой Халқ Банки ўз миллий валютаси юанни 1,99 фоизга девальвация қилгани, бу 20 йилдан бери юанннинг биринчи марта девальвация қилиниши эканлиги, юаннинг долларга нисбатан курси ҳам туширилиб, энди $1 = 6,2298 юан бўлганини билдирган эдик. Кеча юан яна 1,62% га девальвация қилинди унинг долларга нисбатан расмий курси яна туширилди, энди $1 = 6,3306 юанга тенг бўлди. Хуллас, Хитой иқтисодида жиддий муаммолар борлиги маълум бўлди. Юаннинг қиймати ўзгариши дунёга таъсир қилини...

  • 07:18Янги қонунга кўра, Ислом Карим Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилиши керак

    Ўзбекистон Президенти бир қатор қонунларга, жумладан, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни имзолар экан, бу қонун ўзига қарши ишлашини билмаслиги мумкин эмасди Чунки, қонуннинг 21-моддасида шундай сўзлар бор: “шахс жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказганда, хорижий давлат фойдасига фаолият юритганда ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноят содир этганда фуқароликдан маҳрум қилиниши мумкин.” Ислом Карим бутун қилган ишлари би...

  • 06:18Москва аэропортида ушланган ўзбек профессори қўйиб юборилибди

    10 августдаги хабаримизда ўзбек профессори, аммо сўнги йилларда Владивостокдаги Узоқшарқ Федерал Университетида ишлаётган Йўлбарсхон Мансуров Берлиндаги қандайдир илмий анжумандан қайтиб келар экан, Москвадаги Шереметево аэропортида ушлаб қолингани, уни Россия хавфсизлигини бузганикда айблаётган бўлишлари мумкинлигини билдиргандик. Рус ахборот воситаларига кўра, профессор 11 августдаёқ қўйиб юборилган ва у Ўзбекистонга учиб кетган. Бу ҳақдаги хабарларда Йўлбарсхон Мансуров нима учун Владивост...

  • 05:40Туркияда ҳам олий жазони тиклаш тарафдорлари бор: Олий жазо тикланиши кераклиги ҳақидаги сўзлар Эрдўғонни кулимсиратди

    Туркияда чиқадиган энг катта Миллиёт газетасининг хабарларидан бирида айтилишича, Президент Ражаб Эрдўғон Президент бўлганидан бери биринчи марта Президент саройида вилоят, туман раҳбарлари ва ҳатто маҳаллаларнинг сайланган оқсоқоллари билан учрашув ўтказиб, у ердаги нутқида курдларнинг ПКК номли террористик ташкилоти ва феълан у билан ҳамкорлик қилаётган сиёсатчиларни нишонга олиб, уларни миллат ва давлатга нисбатан хоинларча ҳаракат қилишда, таъбир жоиз бўлса, орқадан пичоқ уришда айблади. ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону