10 August 2015
21:05 - Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ҳам, доллар курси ҳам пасайди
Аввалги хабарларимизда мамлакатда ҳаво ҳарорати ҳам, АҚШ валютасининг “қора бозор”даги курси ҳам бир пайтда кўтарилганини айтгандик. Буни қарангки, ҳаво ҳарорати салқинлашиши билан валюта курси ҳам шўнғиди. Тўғрироғи, “қора бозор”даги АҚШ валютаси курси пасайишига автосалонларда автомобилларнинг миллий валюта, яъни сўмга сотила бошлагани билан боғлиқдир.

Демак, автосалонларда Ласетти ва Кобалт автомобилларининг сўмда сотилиши ортидан бир АҚШ доллари 4650 сўмдан 4450 сўмгача тушди. Саррфолар бир неча кунда доллар курсининг яна юқорилашини таъкидлашмоқда. Бу нарса саррофларсиз ҳам маълум. Чунки, Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкар экан, сўмнинг курси тушиши ўз-ўзидан маълум.