29 September 2015
21:07 - Булунғур судининг бош ижрочиси қамоққа олинди
Самарқанд вилояти Булунғур тумани суд ижро департаменти бошлиғи Шокир Зоҳидов фуқаролардан биридан 400 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ҳибсга олинди. Ўз хизмат хонасида МХХ органи томонидан ҳибсга олинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими ҳақида мустақил журналист Тошпўлат Раҳматуллаев хабар қилди.

Қўзғатилган жиноят иши материалларига кўра, Ш. Зоҳидов жабрланувчидан авалига 100 АҚШ доллари миқдорида пора таъма қилган. Сўнг жабрланувчи МХХга мурожаат қилиб, амалдорни жиноят устида тутиб берган. Зоҳидовнинг устидан ҳозирги кунда Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан жиноий қонунчиликнинг порахўрлик моддаси билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.