29 September 2015
20:18 - Ўзбекистондаги режим расмийлари жаҳон ҳамжамиятининг устидан кулмоқда
Мамлакатда пахта йиғим-терими учун оммавий сафарбарлик эълон қилинган шу кунларда жамоат жойларига мажбурий меҳнат қонунга зид экани, меҳнатга мажбурловчиларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида варақалар пайдо бўлди. Жамоат жойлари, муассасаларга осилган плакатларда Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси “Пахта – ризқ-рўзимиз”, пахта йиғим-терими жараёнида мажбурий меҳнат холатларига йўл қўйилмайди – огоҳ бўлинг”, дея хитоб қилган.

Халқаро ташкилотлар, хусусан, Жаҳон Банки ва БМТнинг Халқаро Меҳнат Ташкилоти инспекторлари томонидан мажбурий меҳнат бўйича мониторинг олиб борилаётган кунлардаги бундай ҳаракат шубҳасиз Ўзбекистонга кўз тикаётган жаҳон ҳамжамияти устидан кулишдир. Тўғрироғи, масхарабозликдир.