22 February 2016
20:39 - Ўзбекистонда “Одноклассники” ижтимоий тармоғини таъқиқлангани йўқ, бугун Скайп ҳам яхши ишлашга бошлади
Қатор электрон нашрларда “Одноклассники” ижтимоий тармоғи Ўзбекистонда таъқилангани, яъни ишламаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Регнум агентлигининг мазкур ижтимоий тармоқ матбуот котиби Анастасия Жбановага таяниб ёзишича, бу хабарлар ёлғон, “Одноклассники” ижтимоий тармоғи Ўзбекистонда тўсиқларсиз ишламоқда. Мамлакатда энг кўп, 3 миллиондан ортиқ фойдаланувчиига эга ижтимоий тармоқ бошқаларидан фарқли ўлароқ таъқиққа учрамаяпти.

Мазкур хабаримиз ёзилаётган ва сайтга қўйилаётган пайтда Ўзбекистонда “Скайп” тармоғи нормал режимда ишлай бошлади. Аввалги кунлар жуда кўп муаммолар чиқаётган эди. Ҳозир унинг нормал ишлашга бошлагани вақтинчаликми ёки домийми деган саволган ҳали жавоб йўқ.