21 February 2016
10:32 - АҚШ президент сайловларининг кечаги саралаш босқичида демократ Ҳиллари Клинтон ва республикачи Доналд Трамп ғалаба қозонди
Кечаги саралаш босқичини Демократик Партия Невада штатида кокус шаклида (мажлисларда қўл кўтариб овоз бериш йўли), Республикачилар партияси Жанубий Королина штатида праймериз (сайлов участкаларида номзодлар исми ёзилган бюллетенларни қутига ташлаш) шаклида ўтказди.

Демократларнинг иккитагина номзоди қолган эди, айнан улар Невадада мусобақа қилишди. Ҳиллар Клинтон 52 фоиз овоз билан биринчи ўринни олди, Берни Сандерс 40 фоиз овоз билан иккинчи ўринда қолди.

Жанубий Королинадаги прамеризда республикачиларнинг 6 номзоди қатнашди. Доналд Трамп 32,5 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринларда 22,5 ва 22,3 фоиздан овоз олган Марко Рубио ва Тед Круз қолди.

9 февралда Нью-Хемпшир штатида ўтказилган демократларнинг праймеризида Берни Сандерс ғалаба қозониб, Ҳиллари Клинтон 2-чи ўринда қолган эди. Ўша штатдаги республикачилар праймеризида 35 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллаган Доналд Трамп 2-чи ва 3-чи ўрин олганлардан 20 фоизча олдинда бўлган эди. Бу сафар фарқ кескин камайгани ҳақида хулоса чиқаришга ҳали вақтли. Бошқа штатлардаги натижаларни кутиш керак.