Кундалик хабарлар - 27 March 2016
20:44Покистоннинг Лаҳор шаҳрида жонли бомба 38 кишини ўлдирди
Reuters агентлигининг ҳозиргина тарқатган хабарида айтилишича, Покистоннинг Ҳиндистон билан чегарадош Панжоб вилояти маркази Лаҳордаги дам олиш паркининг олдида ўлимчи-террорист ўзини–ўзи портлатиб, камида 38 кишини ўлдирган. Ярадорларнинг сони 100 дан кўплиги ҳам айтилмоқда. Ҳали бу террористик акт учун ҳеч ким маъсулиятни бўйнига олмабди. Минг афсуски, дейди мухбиримиз, Покистон учун бундай катта ҳалокатли терактлар оддий воқеага айланиб кетиб бўлган. Ҳеч шубҳа йўқки, аввалгилари каби бугунги...
21:26Қизиқ: Туркиянинг собиқ муфтийси Мустафа Пўлат “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг гапларини 23 йилдан кейин такрорлади
Туркиянинг оммавий ахборот воситалари кеча Истанбулдаги Ғозиосмонпоша жомесида жума намози олдидан ваъз қилган Туркиянинг собиқ муфтиси Мустафа Пўлатнинг гаплари ёзилган видеотасмаларни ёйинладилар. Собиқ муфтийнинг ваъздан ҳам кўпроқ ўта эҳтиросли сиёсий чиқиш каби кўринган нутқини қисқача шундай ифодалаш мумкин: “Ҳозир ҳамма Туркияни йиқитиш учун бирлашмоқда. Туркия ўз атом бомбасини яратиши керак. Атом бомбанг бўлса, ҳамма сендан қўрқади ва тинчлик келади.” Ҳеч шубҳа йўқки, дейди мухбирими...
18:34Германия канцлери Ангела Маркел террорист билан расмга тушганми? АҚШ сенатори Жон МакКейнчи?
Твиттер фаоллари Германия канцлери Ангела Маркелнинг 2015 йил сентябрь ойида бу мамлакатга юз минглаб келаётган қочқинлар жойлашган лагерлардан биттасига борганда бир қочқин билан тушган расмини муҳокама қилмоқдалар. Ҳамма гап шундаки, ўша қочқин 22 мартда Брюсселда терактлар уюштирган 3 та террористдан биттасига жуда ўхшар экан. Бельгиянинг хавфсизлик хизматлари бу террористнинг исми Нажим Лаашрауи эканлигини аниқлаб, унинг расмини эълон қилгандилар. Ростдан ҳам Брюссель аэропортида ўзини-ўзи ...
- 08:25САМАРҚАНДНИНГ ПАНЖОБИДА 61 НАФАР ЎСМИР ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛДИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - № 5, 23.03.2016)
Самарқанд шаҳри ва Ургут, Булунгур, Катта Қўрғон туманлари ва унинг атрофида 2016 йилнинг илк чорагида асосан йигит-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш бўйича 61 та ҳодиса қайд қилинган. Самарқандга айнан шу масала бўйича сафар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова ҳолатни таассуф билан гапираркан, ўзининг ана шундай икки хонадонга фотиҳа қилиш учун кирганини таъкидлайди. Васила Иноятованинг айтишича, ана шу суиқасдларнинг аянчли жиҳати уларнинг а...
07:40Ислом террористлари фақат Ғарбни эмас, Шарқни ҳам урмоқдалар, кеча Ироқ ва Яманда 55 киши терактлар натижасида ҳалок бўлди, ИШИД ўлим йўлида
Бутун дунёнинг диққат маказида 22 март куни Брюсселда 31 ёки 32 кишинининг ўлимига сабаб бўлган терактлар турибди. Нима, дуёнинг бошқа қисмида тинчликми? Йўқ, ислом терроризми ҳамма ерда ўзини кўрсатмоқда. Чунки, ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиққан Ислом динининг ҳозир қабул қилинган хато тушунчаларидадир. Демак, Ислом шу шаклда бор экан, исломий террор ҳам бўлади. Кеча, Ироқнинг пойтахти Боғдодда ва Яманнинг Аден шаҳридаги террористик ҳужумлар натижасида 55 к...
- 21:36Госдума ратифицировала соглашение о списании Узбекистану 95% долга
Госдума в пятницу ратифицировала межправительственное соглашение России и Узбекистана об урегулировании взаимных финансовых требований и обязательств. Соглашение, подписанное десятого декабря 2014 года, предполагает урегулирование всех имеющихся между Россией и Узбекистаном взаимных претензий, возникших по операциям бывшего СССР и в связи с его распадом, а также по кредитам, предоставленным Узбекистану в 1992-1993 годах. Как говорится в пояснительной записке, по данным российской стороны, ...
- 08:17Кечагина ўткан кунларимиз: 53-54 - Соткинликнинг замонавий рамзи
“Ҳаракат” таҳририятидан: Ушбу мақола “Бирлик” хабарномаси номли қўлбола газетанинг 1996 йилги 3-чи сонида ва “Ҳаракат” журналининг 1997 йил 1 (8) сонида эълон қилинган. Журналнинг бу сони эса, Интернетда ҳам бор (http://harakat.net/harakat/?id=391). Ўша пайтда Интернетда ўзбекча ў, қ, ҳ, ғ харфлари бўлмагани сабабли, уларнинг ўрнига у, к, х, г харфлари ишлатилаверган. Ҳозир миллат сифатини ҳам йўқотган ўзбекларни қайтадан миллат қилиш йўлидаги муҳим босқичлард...
- 22:44Тошкент прокурори Мирзоҳид Обидов шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Мирзоҳид Обидов шаҳар ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у Тошкент шаҳар прокурори бўлиб ишлаб келаётганди, дея хабар бермоқда gazeta.uz. 2011 йилдан бери Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Бахтиёр Раҳмонов ҳокимнин...
22:12Қизиқ: Америкаликларнинг кўпчилиги президентлик сайловларида Ҳиллар Клинтон ютишига ишонишмоқда
Ўта машҳур CNN агентлиги ўтказган сўровнома натижаларига кўра, агар Ҳиллари Клинтон ва Доналд Трамп ўз партияларининг, яъни Демократлар ва Республикачилар партияларининг номзоди сифатида 8 ноябрда бўладиган президент сайловларида иштирок этишса, сайловларни Ҳиллари Клинтон ютади деб ҳисоблайдиганларнинг фоизи 56 экан. Трампнинг ғалабасига 42 фоиз одам ишонади. Демократик Партия тарафдорлари ичида Клинтоннинг ғалабасига 87%, Республикачилар Партияси тарафдорлари ичида Трампнинг ғалабасига 75% ...
21:33АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Москвада АҚШнинг обрўсини туширмоқдами?
Кеча кечқурунга яқин Москвага келган Жон Керри расмий учрашувларнини бугун ўтказмоқда. У аввал АҚШ ва Россиялик икки космонавт билан қайсидир меҳмонхонанинг томида учрашди. Кейин 4 соат россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаралар олиб борди. Ўз-ўзидан маълумки, улар асосан Сурия ва Украинадаги аҳволни гаплашдилар. Шу дақиқаларда эса, унинг Россия Президенти Владимир Путин билан учрашуви бошланди. Россия ва АҚШ СССР парчалангандан бери мисли кўрилмаган совуқ уруш ичида эканликларинини ҳ...