24 March 2016
22:12 - Қизиқ: Америкаликларнинг кўпчилиги президентлик сайловларида Ҳиллар Клинтон ютишига ишонишмоқда
Ўта машҳур CNN агентлиги ўтказган сўровнома натижаларига кўра, агар Ҳиллари Клинтон ва Доналд Трамп ўз партияларининг, яъни Демократлар ва Республикачилар партияларининг номзоди сифатида 8 ноябрда бўладиган президент сайловларида иштирок этишса, сайловларни Ҳиллари Клинтон ютади деб ҳисоблайдиганларнинг фоизи 56 экан. Трампнинг ғалабасига 42 фоиз одам ишонади.

Демократик Партия тарафдорлари ичида Клинтоннинг ғалабасига 87%, Республикачилар Партияси тарафдорлари ичида Трампнинг ғалабасига 75% сайловчи ишонади.

Хуллас, ҳозирча бу икки номзоднинг мусобақасида 56-42 ҳисоб билан Клинтон олдинда. Бундан аввалги сўровномларда ҳисоб 57-41 бўлган экан.

Кўрамиз, дейди мухбиримиз, воқеаларнинг натижасини башорат қилишда америкаликлар устами, “Ҳаракат” агентлигими. Эслатамиз,”Ҳаракат”нинг фикрича, сайловларда Доналд Трамп ғалаба қозонади.