27 March 2016
20:44 - Покистоннинг Лаҳор шаҳрида жонли бомба 38 кишини ўлдирди
Reuters агентлигининг ҳозиргина тарқатган хабарида айтилишича, Покистоннинг Ҳиндистон билан чегарадош Панжоб вилояти маркази Лаҳордаги дам олиш паркининг олдида ўлимчи-террорист ўзини–ўзи портлатиб, камида 38 кишини ўлдирган. Ярадорларнинг сони 100 дан кўплиги ҳам айтилмоқда. Ҳали бу террористик акт учун ҳеч ким маъсулиятни бўйнига олмабди.
Минг афсуски, дейди мухбиримиз, Покистон учун бундай катта ҳалокатли терактлар оддий воқеага айланиб кетиб бўлган. Ҳеч шубҳа йўқки, аввалгилари каби бугунги портлашни ҳам Ал-Қоида ёки Толибон жангарилари уюштирган. Сват водийси ва Жанубий Вазиристонда ҳукумат қўшинлари тарафидан йўқ қилинаётган бу икки исломий террористик ташкилот жон аччиғида шу каби террористик ҳужумлар уюштириш йўлига ўтганини йиллар аввал ёзган эдик.

Йиллар ўтса ҳам терактлар тўхтамаётгани – исломий терроризмининг илдизлар Ислом динининг ўзида бўлгани, демак, ислом терроризмини тўхтатиш учун бу илдизларни йўқ қилиш, яъни Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш кераклиги ҳақидаги “Ҳаракат”да айтилаётган фикрни тасдқламоқда.

Эслатиб ўтиш керакки, Лаҳор Покистоннинг аҳоли сони бўйича Карачидан кейин иккинчи ўринда турган шаҳридаир. У ва унга ёпишиб кетган турар жойларда 10 миллион атрофида одам яшайди.

Покистонда бу каби қонли воқеаларнинг охиргиси шу йил 16 мартда Пешавер шаҳрида бўлганди. Ўшанда давлат хизматчиларини олиб кетаётган автобус портлатилган ва 15 киши ҳалок бўлган эди.

Бугунги портлашга алоқаси бўлмаган расмда Лаҳор шаҳридаги жомени кўрмоқдасиз.