Кундалик хабарлар - 19 April 2016

  • 18:08Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Шуҳрат Нусратов озодликка чиқди

    Ўзбекистон Олий Кенгашининг 1991 йил сентябрь ойи охиридаги сессиясида президент Ислом Каримов кескин танқид қилган ва 2012 йилда иқтисодий жиноятларда айбланиб, етти йилга қамалгач, жазо муддатини Навоийдаги колонияда ўтаётган 69 яшар собиқ депутат Шуҳрат Нусратов шу кунларда озодликка чиқарилибди. Нусратов парламентнинг ўша сессияда Миллий хавфсизлик хизматини шахсан президентга бўйсундиришга қаратилган “Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ташкил қилиш тўғрисида” ги қонунга қарши чиққан. “...

  • 15:18Толибоннинг Қобул марказидаги террористик ҳужуми натижасида 30 га яқин, Ҳиндистонда иссиқдан 300 дан кўп одам ҳалок бўлди

    Бугун эрталаб Қобулнинг марказида, президент саройи, миллий хавфсизлик бошқармаси ва АҚШ элчихоналаридан бир неча юз метр узоқликда ўлимчи-террорист бомбали автомобилда ўзини портлатиб, камида 28 кишининг ўлимига, 320 дан кўп кишининг ярадор бўлишига сабабчи бўлди. Портлаш еридан бир неча юз метр нарида жойлашган Афғонистон Президентининг саройи тарафидан Президент Ашраф Ғанининг терактни энг кескин сўзлар билан қораловчи баёноти тарқатилди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Теракт учун...

  • 02:39Қуддусда автобуснинг портлаши теракт деб топилди, Исроил террористлардан қасд олмоқчи

    Кеча маҳаллий вақт билен кечга яқин Қуддус шаҳрининг марказидан узоқроқ бир жойда ичида йўловчилар бўлмаган автобуснинг портлаши натижасида ёнғин чиққани ва ёнғин йўловчилар тўла бошқа автобусга сачраб, 21 кишининг турли жароҳатлар олишига сабаб бўлгани жаҳон ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. Ярадорлардан бирининг аҳволи жуда оғирлиги ҳам айтилмоқда. Аввал, автобус техник сабабдан портлагани айтилди, аммо кейинроқ атрофда портлаган бомбанинг парчалари топилди ва бу воқеа террористик а...

  • 01:20Ўзбек-Хитой газ қувурининг тўртинчи босқичини қуриш бошланади

    Шу йилнинг сўнгига қадар "Ўзбекнефтегаз" ширкати Ўзбекистон- Хитой газ қувурининг тўртинчи тармоғи лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади. Ширкат хабарига кўра, узунлиги 200 километрни ташкил қиладиган қувурнинг лойиҳа қиймати 800 миллион доллардан иборат. Хитой ҳукумати томонидан молияланадиган мазкур қувур тўла ишга туширилганидан сўнг Ўзбекистон Хитойга газ сотиш ҳажмини 20 миллиард кубометрга етказади. Хитой ҳукумати билан Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг икки йил авв...

18 April 2016
  • 21:45Профессор Баходир Бегалов Молия Институтига ректор этиб тайинланди, порахўрлик гуллайверади

    Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси раиси ўринбосари, иқтисод фанлари доктори, профессор Баходир Бегалов Тошкент Молия Институтининг ректори этиб тайинланди. 1968 йилда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида туғилган бу одам Москвада таълим олган, илмий даражаларига ҳам ўша ёқда эришган. У 1992—2012 йилларда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетида ишлаб, проректор лавозимигача кўтарилган, сўнгги 4 йил давомида эса, Давлат Статистика Қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаш билан биргалик...

  • 01:24Дохада “нефть саммити” номи остидаги йиғилиш натижасиз тугади

    Доҳадаги йиғлиш натижасиз тугаганини Қатарнинг нефть ва энергетика вазири Муҳаммад ас-Сад махсус матбуот конференциясида эълон қилди. Расмдаги ёзувдан ҳам кўриниб турибдики, йиғилишнинг расмий номи “Нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатлар вазирларининг мажлиси” бўлган. Муҳаммад ас-Саднинг айтишича, мажлисда қанташганлар бугуноқ расмий бир қарорга келишдан воз кечганлар ва ҳамма нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатлар билан яна маслаҳатлашишга келишганлар. Табиий гап бу мажлисга қатнашмаган давл...

17 April 2016
  • 21:48Дунёдаги зилзиллар қаршисида ислом терроризми ип эшолмай қолмоқда

    Кеча Япониянинг жанубий-шарқий қисмидаги ер қимирлашлари натижасида 41 киши ҳалок бўлиб, 11 киши ғоиб бўлганди. Тахмин қилиш мумкинки, бу 11 киши ҳам ҳалок бўлган. Бугун Эквадорда 7,8 магнитудали ер қимирлаш натижасида эса, охирги хабарларга қараганда, 233 киши ҳалок бўлди. Уларнинг сони бундан ҳам кўп бўлгани тахмин қилинмоқда. Бу табиий офатларнинг қурбонлари олдида ҳамма каби бош эгамиз, дейди мухбиримиз. Аммо, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча ислом терроризмига ...

  • 20:07Дохада бошланган нефть саммитида ҳали натижа йўқ, аммо бўладими?

    Кечаги хабаримизда бугун Қатар давлатининг пойтахти Дохада бўладиган “нефть саммити” бутун жаҳоннинг диққат марказида эканлигини айтгандик. Маҳаллий вақт билан бугун эрталаб бошланиши керак бўлган йиғилиш тушдан кейин бошланди. Саммитда нефть заҳираларидан нефть олишни чеклаш ва ҳатто камайтириш ҳақида қарор қабул қилиниши кутилмоқда. Агар нефть камайса, унинг жаҳон бозоридаги нархи тушиши тўхтаб, балки, юқорига кўтарилишга бошланишига умид қилинмоқда. Нефть Экспорт қилувчи Давлатларнинг ...

  • 19:15Хабарчиликда ўзбекча масхарабозлик: Ўзбекистонда йилнинг биринчи уч ойлигида ЯИМ 7,5 фоизга ортибди, 49,2 минтта янги иш ўрни яратилибди, 167,4 минг киши ишга жойлашибди

    15 апрелда ўтказилган Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида Ўзбекистонда жорийдаги йилнинг биринчи уч ойлигида Ялпи Ички Маҳсулот 7,5% ортгани айтилибди. Бу ҳақда давлатнинг миллий ахборот агентлиги хабар қилди. Аммо, хабарда Ялпи Ички Маҳсулотнинг абсолют миқдори қанчага тенг бўлгани айтилмаган. Ўзбекистонда бундай масхарабозлик йиллардан бери давом этаётгани, Ислом Карим ва бошқа раҳбарлар оғзиларини тўлатиб биз ҳар йили ЯИМнинг ўсиши бўйича жаҳонда биринчилар қаторида эканлигимизни гапиришса ҳам...

16 April 2016

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону