Кундалик хабарлар - 28 April 2016
- 01:02Ўзбекистонда интернет экстремизми учун жазо кучайтирилди
Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларида, хусусан, интернетда экстремизм учун жазо кучайтирилди. Чоп қилинган диний материаллар расмийлар тарафидан эктремистик, деб топилган тақдирда, муаллиф 5 йилдан 8 йилгача қамоққа ҳукм қилиниши мумкин. Оддий диний адабиётларни ҳам экстремистик деб топаётган ўзбек экспертлари ва уларни ҳаракатлантирувчи ҳокимият учун бу қонун жуда қўл келади. Кўриниб турибдики, қама-қамалар сони яна ошади.
- 22:25Тошкентлик билан оила қурган фуқаро турмуш ўртоғидан ажрашса, пропискадан маҳрум қилинади
Пойтахт ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганига бир йил бўлмаган шахс оиласи билан ажрашса, у ҳолда пропискасини йўқотади. Шу кунларда бундай қонунга қўл қўйган Ислом Карим ўз ҳаракати билан Тошкент қамалини яна-да кучайтираётганини билдирди. Бундан ташқари пропискаси бўлмаган Ўзбекистон фуқароси 5 кундан ортиқ Тошкентда юриши керак эмас. Янги тартибларга кўра, бу қоидаларни бузиб, ўз Ватани пойтахтида эркин юришга жазм қилган фуқаро жиноятчига айланади. Ислом Карим бундай ақл...
14:39Россияга кўра, ислом терроризмининг илдизлари Ғарбнинг сиёсатида, Эронга кўра, Исроилда, Абдураҳим Пўлатга кўра, Исломнинг хато тушунчаларида
Ҳозир Россия пойтахтида V Москва Халқаро Хавфсизлик Конференцияси ўтмоқда. Табиий, “халқаро хавфсизлик” масаласининг марказида “ислом терроризм”и турибди. Аммо, ҳар кимнинг бу масалага ёндошиши ўта фарқлидир. Масалан, Россия армияси Бош Штаби бошлиғи Валерий Герасимов Москвадаги конференцияда нутқ сўзлар экан, терроризмни ҳарбий кучсиз енгиб бўлмаслиги, аммо ҳарбий кучнинг ўзи етарсиз бўлгани ҳақида гапириб, унинг илдизларини қидиришга ҳаракат қилганга ўхшаётганлиги, агар у ростдан ҳам ислом ...
11:50“Ҳаракат” яна ҳақ чиқмоқда: 5 штатдаги праймеризларда ғалаба қозонган Доналд Трапмпининг АҚШ Президенти бўлиш эҳтимоллиги кескин ортди
Январь ойида АҚШдаги штатлар бўйлаб бошланган Республикачилар Партиясининг бошланғич бочқич сайловларида, яъни праймеризларда аввалига асосан Доналд Трамп ғалаба қозониб келаётган эди. Аммо, у 6 апрелда Колорадо штатида ва 10 апрелда Висконсин штатида ўзининг асосий рақиби Тед Крузга катта ҳисоб билан ютқазиб, бу кичкина штатлардан партия қурултойига сайланадиган ҳамма делегатлар Тед Круз тарафдори бўлиб чиққандан кейин, “сайлов кампаниясида жиддий ўзгаришлар бошландими?” деган савол...
- 11:33Ўзбекистонлик мардикорлар билан тўла автобус Россияда ағдарилиб кетди, тан жароҳати олганлар бор
Россия Федерациясининг Самара вилояти ҳудудида салонида 60 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилди. Ҳалокат оқибатида автобус ичида бўлган уч ўзбекистонлик ўртача тан жароҳати олибди. Автобус Чимкент шаҳридан бир кун аввал йўлга чиққан ва Россиянинг Краснодар ўлкасига кетаётган экан. Дастлабки тахминларга кўра, ҳамюртларимиз меҳнат мигранлари бўлиб, улар киракаш автобус воситасида Россияга тирикчиликка йўл олишган. Полиция автоҳалокат сабабларини ўрганмоқда.
10:22Ислом Каримов ва Владимир Путин ўртасида олий даражадаги учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўйича ўзаро фикр алмашди. 27 апрель 2016, 09:57 Сиёсат Ислом Каримовнинг Россия Федерациясига расмий ташрифининг асосий тадбирлари 26 апрель куни Кремлда бўлиб ўтди. Ислом Каримов ва Владимир Путиннинг учрашувида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ҳарбий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди, дея хабар бермоқда ЎзА. Ислом Каримов ушбу ташриф ў...
- 09:42Путин билан учрашиш мақсадида Кремлга кириш учун ҳаракат қилган ширакайф ўзбекистонлик ҳибсга олинди
Президент Ислом Каримнинг Москвага ташрифи арафасида Қизил майдонга келиб, Владимир Путин билан учрашмоқчи бўлган 35 яшар ўзбекистонлик ҳибсга олинган. У тутилган пайтда ширакайф бўлиб, Ленин мавзолейи олдида Владимир Путиндан паспорт масалаларидаги саволига жавоб олишни истаган. Бу ҳодиса юзасидан батафсил лавҳалар намойиш этган РЕН ТВ телеканали ўзбекистонлик йигит Путиндан фуқароликка оид саволларига жавоб олмоқчи бўлганини таъкидлади. Хусусан, уни нима учун Тожикистон ва Қирғизистон фуқар...
09:12Лазер нури орқали учувчига халақит берган одам бир неча йилга қамалади, аслида, жазо бундан ҳам қаттиқроқ бўлиши керак
Ўзбекистон Республикасининг Жиноий ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига киритилган ўзгартиришларга кўра, лазер нури билан самолёт учувчиларига ердан туриб халақит берган шахс қамалиши мумкин. Ўзбекистон Миллий қонунчилик порталига мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 116-1 “Ҳаво кемаси эксплуатацияси чоғида лазер нури билан халақит бериш” моддаси билан тўлдирилди. Шунингдек, Жиноий кодексга янги киритилган 263-1 моддасига кўра, бундай ҳаракатни содир этган шахс 2 йиллик а...
08:31Сиёсий фильмлар ишлаётган Ҳилол Насимов “Ўзбекфильм”га раҳбар бўлди, Ўзбекистоннинг яқин тарихига оид биронта фильм яратиладими?
“Одноклассники”, “Гумроҳлар” сингари сиёсий руҳдаги бадиий фильмлар яратиб, ҳукуматнинг назарига тушган таниқли актёр ва режиссёр Ҳилол Насимов “Ўзбекфильм” акциядорлик жамияти директори этиб тайинланди. “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизматига кўра, 2015 йилнинг 15 октябрида “Ўзбекфильм”нинг вақтинчалик раҳбари этиб, журналист Комилжон Шамсиддинов тайинланганди. Ундан ҳам аввалги директор Файзираҳмон Усмонов миллиардлаб талон-тар...
21:14Бугун Ўзбек миллатининг асл фарзанди, бирликчи ва эзгуликчи Васила Иноятниннг туғилган куни
1956 йил 26 апрелда туғилган Васила Иноят Ўзбекистон парламенти, расмий номи Олий Совет, 1989 йил 21 октябрда “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг талаби билан Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш арафасида ўтказилган “Бирлик”нинг митингида “Она тилим олган куним тўй қиламан” деган сатрлари ҳам бор шеърини ўқиб Ўзбек миллатининг тарихига кирди. Аслида, ўзбеклар сўнги асрларда тўй қилишдан бошқа нарсани билмайдиган ҳолга тушганларини ҳамма билади. Аммо, ўз тили учун тўй...