18 April 2016
01:24 - Дохада “нефть саммити” номи остидаги йиғилиш натижасиз тугади

Доҳадаги йиғлиш натижасиз тугаганини Қатарнинг нефть ва энергетика вазири Муҳаммад ас-Сад махсус матбуот конференциясида эълон қилди. Расмдаги ёзувдан ҳам кўриниб турибдики, йиғилишнинг расмий номи “Нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатлар вазирларининг мажлиси” бўлган.

Муҳаммад ас-Саднинг айтишича, мажлисда қанташганлар бугуноқ расмий бир қарорга келишдан воз кечганлар ва ҳамма нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатлар билан яна маслаҳатлашишга келишганлар. Табиий гап бу мажлисга қатнашмаган давлатлар билан маслаҳатлашиш ҳақида кетмоқда.

Яна бошқа хабарларга кўра, мажлисни июнь ойида давом эттиришмоқчи.

Шундай бўлиши олдиндан маълум эди, дейди мухбиримиз. Чунки, гап фақат ҳамма нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатлар билан келишувда эмас, аслида, нима қилиш кераклиги ҳақида ҳамма қабул қиладиган аниқ бир фикр ва режа йўқлигида. Бундай режа июнь ойигача ҳам пайдо бўлиши қийин.