17 April 2016
21:48 - Дунёдаги зилзиллар қаршисида ислом терроризми ип эшолмай қолмоқда

Кеча Япониянинг жанубий-шарқий қисмидаги ер қимирлашлари натижасида 41 киши ҳалок бўлиб, 11 киши ғоиб бўлганди. Тахмин қилиш мумкинки, бу 11 киши ҳам ҳалок бўлган.

Бугун Эквадорда 7,8 магнитудали ер қимирлаш натижасида эса, охирги хабарларга қараганда, 233 киши ҳалок бўлди. Уларнинг сони бундан ҳам кўп бўлгани тахмин қилинмоқда.

Бу табиий офатларнинг қурбонлари олдида ҳамма каби бош эгамиз, дейди мухбиримиз. Аммо, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча ислом терроризмига кўникиш, уни табиий офат сифатида кўришдан бошқа йўл йўқлиги ҳақидаги фикларимизни эслашга мажбурмиз.

Қаранг, ўтган йил Париж ва Анқарада, бу йил Брюссель ва Истанбулда уюштирилган террористик ҳужумлар натижасида 300 атрофида одам ҳалок бўлганди. Кеча ва бугун, яъни 2 кунда Япония ҳамда Эквадаордаги зилзилалар натижасида эса 274 киши ҳалок бўлди.

Инсоният ўта қолоқ ва қашшоқ ҳолдаги Ислом дунёсига ёрдам бериб, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказилишига, биринчи навбатда, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришмагунча, исломий терактларга янги чиққан табиий офат сифатида қараб, унга ортиқча эътибор бермасликка маҳкумдир.

Расмда – Эквадордаги зилзила оқибатиа вайрон бўлган бинолардан бири. Қизил Ой жамияти фаоллари, ҳарбийлар ва полиция ходимлари вайроналар остида қолган бўлиши мумкин бўлганларни қутқариш ҳаракатидалар.