19 April 2016
01:20 - Ўзбек-Хитой газ қувурининг тўртинчи босқичини қуриш бошланади
Шу йилнинг сўнгига қадар "Ўзбекнефтегаз" ширкати Ўзбекистон- Хитой газ қувурининг тўртинчи тармоғи лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади. Ширкат хабарига кўра, узунлиги 200 километрни ташкил қиладиган қувурнинг лойиҳа қиймати 800 миллион доллардан иборат. Хитой ҳукумати томонидан молияланадиган мазкур қувур тўла ишга туширилганидан сўнг Ўзбекистон Хитойга газ сотиш ҳажмини 20 миллиард кубометрга етказади.

Хитой ҳукумати билан Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг икки йил аввал Пекинга ташрифи чоғида мазкур қувурнинг тўртинчи тармоғини қуриш бўйича меморандум имзоланганди.