Кундалик хабарлар - 30 June 2016
- 18:24Ўзбек фармацевтикасида инқилобми ёки чўпчак: саратоннинг давоси топилди
Қатор маҳаллий нашрларнинг ёзишича, мамлакатда 2017 йилдан бошлаб, саратоннинг ҳар қандай турини даволайдиган янги дори ишлаб чиқарилади. “Rigard Farmsintez” номли Ўзбекистон-Латвия фармацевтик компания бош директори Рустам Нуриддинов ана шундай даъво билан чиқди. “Бизнинг янги дори ишлаб чиқариш методимиз дунёда йўқ. У фаол моддаларни саратон тўқимасига етказиб беришни 3-5 фоиздан 95 фоизгача ошириш имконини беради. Бу эса муаммо ҳал бўлди деганидир. Бемор дорини капсула шаклида истеъмол ...
16:42Туркия хабарчилигида масхарабозлик: Отатурк аэропортига ҳужум қилган 3 террорист тожикистонликми ёки бири ўзбекистонлик, бири чеченистонлик, яна бири қирғизистонликми?
Туркияда чиқадиган энг катта ва обрўли “Миллиёт” газетаси Отатурк аэропортида ўзини-ўзи портлатган жонли бомбаларнинг уччаласи тожикистонликлар эканлиги аниқланганини бугун маҳаллий вақт билан саҳар соатларида билдирган эди. “Ҳаракат” ҳам у хабарни эълон қилди. Орадан бир неча соат ўтгач, аввалги хабарига ҳеч қандой изоҳ бермаган шу газета террористларнинг бири ўзбекистонлик, иккинчиси доғистонлик ва учинчиси қирғизистонлик эканлиги аниқланганини билдирди. Бу маълумотлар...
- 14:07Истанбул теракти қурбонлари орасидан яна бир ўзбек борлиги маълум бўлди
Haberturk сайтининг маълум қилишича, шахси аниқланган мурдалар орасида Наманган вилоятидан бўлган ҳамюртимиз Аброржон Устабоевнинг ҳам номи чиқди. Тужжорлик билан шуғулланган 22 ёшли Аброржон аэропортга келиб, таксидан тушган пайтда портлаш содир бўлган ва у худкушлик қурбони бўлган. Аввалги рўйхатда эса қурбонлар орасида ўзбекистонлик Самат Муҳиддиновнинггина номи чиққанди. Бундан ташқари Истанбул касалхоналарида яна 4 нафар Ўзбекистон фуқароси даволанмоқда. Ўзбек расмий матбуоти Истанбул ху...
12:31Ислом Карим Оқсаройда бир даста элчиларни қабул қилди
Кечаги ТВ лавҳаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримнинг Оқсаройда Польша Республикаси, Венгрия Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Корея Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Петр Ивашкевич, Петер Санто, Ерик Утембаев, Содиқ Имомий, Квон Ён У, Сайид Шаҳобиддин Темурийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олгани маълум бўлди. “Давлатимиз раҳбари Европа ва Осиё дипломатик миссиял...
08:48Яна бир сенсация: Истанбулдаги терактларни тожиклар қилган бўлса, яна “Ҳаракат” ҳақ чиқмоқдами?
Туркия ички ишлар вазири Эфкан Ала Туркияда турли терактларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари учун ўтказилаган ифторда иштирк этгач, журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Отатурк аэропортидаги теракт натижасида ўлганларнинг сони 42 га чиққанини, қўлларидаги ҳамма далиллар терактларга ИШИДнинг алоқаси борлигини кўрсатаётганини айтса ҳам, биронта факт келтирмаган. “Миллиёт” газетаси ёзишича, АҚШнинг Миллий Истиҳборат Агентлиги (МИА, русча – ЦРУ, инглизча – CIA) ...
04:43Марказий Осиё учун ростакам сенсация: Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайланди
Кеча кечқурун Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ўз мамлакатидаги телеканаллар орқали ўз халқига мурожаат қилиб, Қозоғистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгашига доимий бўлмаган аъзо этиб сайланганини билдирди ва бу катта ютуқ билан ўз халқини табриклади. У ўз нутқида Марказий Осий давлатлари ҳеч қачон Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлмаганларини, бу воқеа Қозоғистон халқининг катта ғалабаси эканлигини урғулар экан, Қозоғистон Хавфсизлик Кенгашида ўзи тарафидан 2015 йилдаги БМ...
02:41Нью-Йорк фондлар биржаси ҳам “Ҳаракат”га қулоқ солсайди, Brexit натижасида бунчалик алғов-далғов бўлмасди
24 июнда Буюбританияда ўтказилган Европа Иттифоқидан чиқиш-чиқмаслик ҳақидаги Brexit (Brexit ибораси "British exit" сўзларининг қисқартмаси бўлиб, “Британиянинг чиқиши”, аслида, Британиянинг ЕИдан чиқиши демакдир) номи билан танилган референдум натижалари бутун дунёдаги фонд бозорларини алғов-далғов қилиб юборгани “Ҳаракат” тарафидан хабар қилинар экан, бу алғов-далғов жараёнлари тезда ўтиб кетиши ҳам башорат қилинган эди. Ҳозир айнан шундай бўлмоқда. Дунёча машҳур Reuters Агентлиги кеча ке...
01:34Хитой Ўзбекистонга 200 миллион доллар кредит ажратади, профессорлари қозоқ дворникларидан кам оладиган давлат учун бу катта пулдир
Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, ШҲТ саммитидан аввал Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Карим ва ХХР раиси Си Цзньпин, ўзаро музокаралардан сўнг, нефтгаз ва транспорт соҳаси учун 200 миллион доллардан ортиқ кредит шартномасини имзолашганди. Хитойнинг ChinaLogist нашрига кўра, яқин орада Хитой ҳукумати ана шу мамбалғни Ўзбекистонга йўналтиради. Шунингдек, яқин орада Хитой ва Ўзбекистон ўртасида автомобиль қатновини йўлга қўйиш ҳақидаги битим имзоланиши кутилмоқда. Бу эса, Хитойдан кел...
00:44Ўзбекистонда саратон чилласи: ҳарорат 42 даражадан ошади, ўзбек халқининг бундай нарсалар билан иши йўқлиги аввалдан маълум
Бугун мамлакатимизнинг Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +42 даражадан ошиши кутилмоқда. Ўзбекистон Метеорология Маркази маълумотига кўра, бундай жазирама бир неча кун сақланиб қолиши мумкин. Мамлакатмизнинг қолган ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида +37…+39 даража, қолган барча жойларда +35…+40 даражагача иссиқ бўлади. Бироз мазаси бўлмаган инсонлар иссиқ баҳонасида бошқа дунёга ўтиб кетадилар. Шу кунларда сув ҳавзалари, дам олиш манзилгоҳлари к...
- 22:11Истанбул терактида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги аниқланди, Ислом Каримнинг теракт жайбрдийдаларига ҳамдардлигига эса, ишониб бўлмайди
Истанбул теракти оқибатлари ўрганилар экан, қурбонлар сони ортгандан ортиб бормоқда. Улар орасида Ўзбекистон фуқароси, тахминан 30 ёшлардаги Самат Муҳитдинов ҳам бор экан. Унинг жасади Истанбул моргида бўлиб, шу пайтга қадар бу хусусда Ўзбекистон консуллиги мулозимлари моргга мурожаат ҳам қилишмабди. Бундан ташқари Истанбул шифохоналарида даволанаётган ўзбекистонликлар ҳам кўпчилик экан. Бугун кўплаб давлат раҳбарлари қатори Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Карим ҳам Туркия Республикаси...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Саломов Ахмаджон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведенияЧитать дальше...