30 June 2016
12:31 - Ислом Карим Оқсаройда бир даста элчиларни қабул қилди
Кечаги ТВ лавҳаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримнинг Оқсаройда Польша Республикаси, Венгрия Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Корея Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Петр Ивашкевич, Петер Санто, Ерик Утембаев, Содиқ Имомий, Квон Ён У, Сайид Шаҳобиддин Темурийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олгани маълум бўлди.

“Давлатимиз раҳбари Европа ва Осиё дипломатик миссиялари раҳбарларини самимий қутлар экан, Ўзбекистон ушбу давлатлар билан ўзаро муносабатларни изчил ривожлантиришга алоҳида аҳамият беришини таъкидлади ва уларнинг масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади” деди ТВ шарҳловчиси.

Бугун бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида хабар берилди. Узундлн-узоқ, аммо бир тийинга қиммат умумий гаплардан иборат хабарга ҳеч қандай расм қўйилмаган.

Уч кун аввалги хабарларга кўра, Ислом Карим 2 кунга мамлакат жанубига сафар қилиши керак эди. Кўринишидан, у яна Оқсарой ва Кўксарой исмли инларидан чиқолмаяпти.