30 June 2016
04:43 - Марказий Осиё учун ростакам сенсация: Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайланди

Кеча кечқурун Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ўз мамлакатидаги телеканаллар орқали ўз халқига мурожаат қилиб, Қозоғистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгашига доимий бўлмаган аъзо этиб сайланганини билдирди ва бу катта ютуқ билан ўз халқини табриклади. У ўз нутқида Марказий Осий давлатлари ҳеч қачон Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлмаганларини, бу воқеа Қозоғистон халқининг катта ғалабаси эканлигини урғулар экан, Қозоғистон Хавфсизлик Кенгашида ўзи тарафидан 2015 йилдаги БМТнинг Бош Ассамблеясида айтилган антитеррористик таклифларни олға суришини ҳам алоҳида таъкидлаган.

Ростдан ҳам бу сенсациядир. Ва ҳеч қандай шубҳа йўқки, Қозоғистоннинг Хавфсизлик Кенгашига сайланиши авваламбор Нурсултон Назарбойнинг халқаро жамият тарафидан кўзга кўринган сиёсатчи сифатида тан олинишидир.

Ўзбекистонниннг масхарбоз президенти Ислом Карим бундай воқеадан кейин дарҳол истеъфога кетиши керак, аммо у бундай қилмаслиги ҳам аввалдан маълум. Лекин, Марказий Осиёда руслар бу ерларни босиб олмасидан аввал асрлардан бери лидерлик ролини ўйнаган ўзбеклар бу воқеадан хулоса чиқаришлари ва Ислом Каримни истеъфога кетишга ўзлари чақиришлари керак.

Айни пайтда, Нурсултон Назарбойга ҳам “Ҳаракат”нинг маслаҳатларини юборишдан ҳаммага фойда бор. Гап шундаки, Қозоғистон Президенти “ислом терроризми” ифодасини ишлатмаса ҳам, антитерроризм деганда айнан ислом терроризмига қарши курашни назарада тутмоқда. Шундай экан, Нурсултон Назарбой буни истаса-истамаса, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат айтаётганидек, ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг ҳозир қабул қилинган хато тушунчаларида эканлигини тан олиши ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши кераклиги ҳақидаги фикрларни қўллаб-қувватлаши лозим. Акс ҳолда, Қозоғистоннинг Хавфсизлик Кенгашидаги икки йиллик аъзолиги бефойда битади. Бу нарса нафақат Қозғистоннинг, балки, Нурсултон Назарбойнинг ҳам халқаро обрўсини туширишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзоси бор, улардан 5 таси – АҚШ, Россия, Хитой, Буюбритания ва Франция – вето ҳаққига эга бўлган доимий аъзолар бўлиб, қолган 10 таси икки йилга сайланадиган вақтинча аъолардир. Уларнинг 5 таси Осиё ва Африкадан, биттаси Шарқий Европадан, иккитаси Лотин Америкасидан ва яна 2 таси Ғарбий Европадан сайланади.

Расмда – БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мажлислар зали.