Кундалик хабарлар - 22 March 2017
19:33Президент Шавкат Мирзиёнинг Қозоғистонга сафари бошланди, у Остонага келиб бўлди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиё расмий ташриф билан Қозоғистонга кетди. Шавкат Мирзиё Остонага маҳаллий вақт билан кечқурун соат 6 атрофида (Тошкентда 5 атрофида бўлади) етиб келгани, уни аэропортда Қозоғистон Бош вазири Бакитжан Сагинтаев, унинг ўринбосари, ташқи ишлар вазири ва Остона ҳокими кутиб олгани ҳақида Бош вазирнинг матбуот хизмати ўз сайтида эълон қилди. У ерда ўта қисқача айтилишича, Шавкат Мирзиё Нурсултон Назарбой билан учрашади, учрашувда икки тарафнинг ҳа...
22:17АҚШда янги қонун: 8 та мусулмон мамлакатдан учиб келаётганлар қўлларида мобиль телефондан каттароқ электрон жиҳоз ололмайдилар
АҚШ Президенти 8 мусулмон мамлакатининг 10 та аэропортидан АҚШга учиб келаётган йўловчиларга қўлларида мобиль/смарт телефондан ташқари ҳар қандай электроник жиҳоз олиб келишларини тақиқлади. Бу ҳақдаги қарор шу кунларда ишлашга бошлайди. Мана ўша 8 мамлакатнинг 10 та шаҳри: Истанбулдаги (Туркия, Отатурк аэропорти), Абу Даби (Бирлашган Араб Амирликлари), Оммон (Иордания), Жидда (Саудия), Доҳа (Қатар), Дубай (Бирлашган Араб Амирликлари), Қоҳира (Миср), Касабланка (Марокаш), Қувейт (Қувейт), Эр-Ри...
- 16:25Даҳшат: Ўзбекистонга 2016 йили Россиядан тўлов тизимлари орқали юборилган пул 3 йил аввалгисидан 3 баравар кам бўлибди
Россия Марказий Банки Anelik, BLIZKO, Contact, InterExpress, UNIStream, Western Union, Колибри, Золотая Корона, ЛИДЕР, Почта России каби тўлов тизимлари орқали 2016 йилда Россиядан Ўзбекистонга 1,888 млрд доллар пул ўтказмалари юборилгани, бу 2015 йил билан таққослаганда 20,34 фоизга камроқ эканлигини эълон қилди. Ғарбнинг санкциялари остида Россия иқтисоди чўкишга бошламасидан аввал, масалан, 2013 йили, дейди мухбиримиз, Россиядан Ўзбекистонга сал кам 6 млрд доллар пул келганини Россия Марк...
12:31Рустам Джўраев Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар Вазири, Абдураҳмон Абдувалиев Автомобиль Йўллари Давлат Қўмитаси Раиси этиб тайинланди
Кеча эълон қилинган хабарларга кўра, Ўзбекистон Президентининг 18 мартдаги фармони билан Рустам Джўраев Фавқулодда Вазиятлар Вазири, Абдураҳмон Абдувалиев (расмда) Автомобиль Йўллари Давлат Қўмитаси Раиси этиб тайинланибди. Бунгача Рустам Джўраев Хоразм вилояти Фавқулодда Вазиятлар Бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, Абдураҳмон Абдувалиев эса автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланадигна “Ўзавтойўл” Давлат акционерлик компанияси бошқаруви раиси бўлган. Ф...
03:12Белгиянинг турк аслли Тенг Ҳақлар ва Йўқсилликка Қарши Кураш Вазири мусулмон аёлларнинг ҳижобини тақиқлаш қонунини олқишлади
Туркиядаги энг катта Миллиёт газетаси Бельгияда чиқадиган De Tijd газетасига асосланиб хабар тарқатишича, Бельгиянинг Тенг Ҳақлар ва Йўқсилликка Қарши Кураш Вазири, турк аслли Зуҳол Демир (расмда) Европа Судининг мусулмон аёлларга ҳижоб каби кийимларда ишга келишни иш ери эгалари тарафидан тақиқланишига рухсат берувчи қарорини қўллаб-қувватлабди. Шу йил 14 мартдаги хабаримиздан маълумки, Европа Суди мусулмонларни тилга олмасдан иш ерларига диний рамзи бор бўлган тақинчоқлар, кийимлар билан к...
01:16Шавкат Мирзиё ўзбекларни Наврўз билан табриклаб, Тошкентда сайлларда иштирок этишдан ташқари, Россия ва Ҳиндистон президлентлари билан табрик алмашибди. Бош вазир қаерда?
Кеча Ўзбекистон Президентининг ҳаммани Наврўз байрами билан табриклаши - ҳамма давлат раҳбарларининг турли байрамлар арафасида қиладиган вазифаларидандир. Табиий, ҳар қандай байрам табрикларида бўлгани каби, Шавкат Мирзиёнинг табриги ҳам баландпарвоз гаплардан иборат. У бечора нима ҳам қилсин, бундай байрам арафисида ўзбек профессорлари ва ҳатто сенторлари ўзи ҳукуматга раҳбарлик қилган йиллари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушганларини айтолмайдику. Лекин, шу йўналишда бир нарсал...
22:51АҚШ парламентининг қуйи палатасида Президент Доналд Трампнинг Россия билан алоқаларини ўрганиш ниятидаги тинглов бўлди
Маҳаллий вақт билан эрталаб бошланган ва “тинглов” деб аталадиган АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси Вакиллар Уйининг Разведка бўйича Комитети мажлиси ҳозиргина, маҳаллий вақт билан пешиндан бироз кейин тамом бўлди. Комитет аъзолари Федерал Тергов Бюроси (Federal Bureau of Investigation - FBI) директори Жеймс Коми ва Миллий Хавфсизлик Агентлиги директори Майкл Рожерснинг Россия АҚШда ўтган йили бўлиб ўтган президентлик сайловларига қанчалик аралашгани ва ҳатто сайлов натижаларига таъсир кўрсатол...
10:15Ташқи Ишлар ва Мудофаа вазирлари даражасидаги Россия-Япония маслаҳатлашуви Японияда ўтмоқда. Бечора японлар!
Бугун Токиода Россия ва Япониянинг Ташқи Ишлар ва Мудофаа вазирлари “маслаҳатлашув” деб номланган тадбир ўтказмоқдалар. Маслаҳатлашувнинг мавзуси Осиё-Тинч Океани минтақасида ҳарбий-сиёсий аҳвол ва хавфсизликни таъминлаш масалалари деб эълон қилинган бўлса ҳам, ҳамма тушунадики, бу ерда асосий мавзу 2-чи Жаҳон Урушида СССР тарафидан босиб олинган Курил Оролларини қайтариб олиш умидида яшаётган Яполниянинг даволари бўлади. Шу соатгача тарқатилган хабарларда айтилишича, Япония Мудофаа ...
17:04Шавкат Мирзиё Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки президентини қабул қилди, учрашувдан тўғри хулоса чиқардими, чиқарадими?
Президент Шавкат Мирзиё 16 март куни Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабартини қабул қилгани ЎзА тарафидан ўша куниёқ эълон қилинган экан. Аммо, қўғирчоқ ахборот воситалари одатдагидек ишларини қилмасдан бу хабарни айни шаклда тарқатмабдилар, “Ҳаракат” ҳам бундан хабарсиз қолибди. ЎзАнинг умумий гаплардан иборат қисқа хабаридан бу учрашувнинг моҳиятини тушуниб бўлмайди, балки, тушунишга лойиқ бирон гап ҳам бўлмагандир. Аммо, хабардан қуйидагиларни би...
08:1525 йил кечиккан қарор: Тошкент Ахборот Технологиялари Университетига Ал-Хоразмий номи берилди, “Ҳаракат”нинг бунга дахли йўқ
Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз ва ЎзАга асосланиб, Президент Шавкат Мирзиё 15 март куни “Тошкент Ахборот Технологиялари Университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор чиқаргани ва бу қарорда ТАТУга Муҳаммад ал-Хоразмий номи берилганини хабар қилмоқдалар. Бу Университетнинг фаолиятини янада такомиллаштириш қарори Шавкат Мирзиёнинг Ўзбекистонни янада ривожлантириш учун сал кам ҳар куни чиқараётган қарор-фаромонларидан биттаси бўл...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Гафуров Абдулхошим
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведенияЧитать дальше...