20 March 2017
10:15 - Ташқи Ишлар ва Мудофаа вазирлари даражасидаги Россия-Япония маслаҳатлашуви Японияда ўтмоқда. Бечора японлар!

Бугун Токиода Россия ва Япониянинг Ташқи Ишлар ва Мудофаа вазирлари “маслаҳатлашув” деб номланган тадбир ўтказмоқдалар. Маслаҳатлашувнинг мавзуси Осиё-Тинч Океани минтақасида ҳарбий-сиёсий аҳвол ва хавфсизликни таъминлаш масалалари деб эълон қилинган бўлса ҳам, ҳамма тушунадики, бу ерда асосий мавзу 2-чи Жаҳон Урушида СССР тарафидан босиб олинган Курил Оролларини қайтариб олиш умидида яшаётган Яполниянинг даволари бўлади. Шу соатгача тарқатилган хабарларда айтилишича, Япония Мудофаа вазири Томоми Инада Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгуга ўша тортишув ичидаги ҳудудларга Россия ўз ракеталарини жойлаштираётгани бўйича норозилик билдирибди. Япония Ташқи Ишлар Вазирлиги ҳам шундай қилган.

“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат 2008 йил август ойида Жанубий Осетия туфайли бўлган Россия-Гуржистон уруши ҳақида “Кенигсберг-Курил муаммолари ва Россия- Гуржистон уруши” номли мақола ёзиб, Россияни Ўрта Шарқ мамлакатларида модага кирган тирик бомба-аёллар билан солиштириш мумкинлигини, у бомба-аёлларнинг белида бир неча граната ёки бомбача боғланган бўса, Россиянинг белида эскириб қолган бўлса ҳам дунёни йўқ қилоладиган атом ва ядровий бомбалар борлигини, демак, Россияни куч билан енгиб бўлмаслигини урғулар экан, Кенигсберг ва Курил оролларини қайтариб олиш умиди билан яшаётган Германия ва Япония Россия-Гуржистон урушида нейтралга яқин позицияда турганларини танқид қилган эди.

Абдурҳим Пўлатнинг ўзбек тилидаги бу мақоласи “Ҳаракат” журналининг 2008 йилдаги 4 (73) сонида (http://harakat.net/harakat/?id=826), русча варианти эса, гуржиларнинг Грузия-Online ва ўрисларнинг Центразия сайтида эълон қилинган. Ўша мақоланинг ҳам таъсирида бўлса керак, Қрим ва Донбасс масаласида Германия ва Япония очиқча Россияга қарши турдилар, Ғарбнинг Россияга қарши киритган санкцияларининг энг фаол иштирокчиларидан бўлдилар.

Демак, японлар тушунишлари керакки, Россия ўзича ҳеч қачон Курил оролларини Японияга қайтармайди, уни энг камида санкциялар билан бундай қилишга мажбур қилиш керак ва мумкин.