Кундалик хабарлар - 26 April 2017
08:0026 апрель: Ўзбек миллатининг тарихидаги даҳшатли кунлардан бири, бугун улардан биттасини эслаймиз
Ҳа, тархимизда даҳшатли кунлар кўп бўлган. Аммо, 26 апрелга тўғри келган даҳшатли воқеалар дастаси бу кунни бошқалардан фарқли қилиб туради. Ҳа, айнан 26 апрелда Тошкентнинг тарихида қоладиган даҳшатли ер қимираши бўлди. Ҳа, айна 26 апрелда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг таркибида Кибернетика Институти тузилди, айнан шу институтда ишлаётган Абдураҳим Пўлат ўзбек миллатини тарихда биринчи марта миллат тақдири учун кураш йўлига чақирди, бу курашнинг йўлбошчиси бўлган “Бирлик” Халқ ...
- 22:14Ўзбекистонда ҳар қадамда фирибгар, демак, шунга омил бор
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимлари Бош Прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда пул эвазига суд органига ишга жойлаштиришни ваъда берган фирибгарни қўлга олдилар. Тошкент шаҳри Олмазор тумани суд ижрочилари бўлимининг жамоатчи ёрдамчиси Муроджон Миранвар фуқаролардан бирини шу бўлимга суд ижрочилигига ишга жойлаштиришда ёрдам беришини айтиб, у билан 5000 АҚШ долларига келишган ...
21:42Пойтахтнинг собиқ ҳокими пойтахтга қайтди, Тошкент вилоятида 4 туманга янги раҳбар тайинланди. Дасталаб кадр алмаштиришдан нима фойда бор?
Бугун Тошкент шаҳри Олмазор туманига Абдуқаҳҳор Тўхта ҳоким этиб тайинланди. Шу йилнинг 21 апрель куни президент Шавкат Мирзиёнинг Олмазорга ташрифидан сўнг ишдан олинган Баҳодир Ғоибназарнинг ўрнига ҳукуматда путури кетиб бораётган Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулнинг ҳоким қилиб тайинланиши ҳақида гап юрганди. Янги ҳоким Абдуқаҳҳор Тўхта эса 2005-11 йилларда пойтахтда ҳокимлик қилган ва марҳум Ислом Карим тарафидан бадном қилиниб, ишдан ҳайдалганди. Шавкат Мирзиё иқтидорга келгач, у Жи...
- 20:32Ўзбекистонда мобиль алоқа хизмати учун хорижий валюталардаги тўловлар бекор қилинади
Бугунги маҳаллий нашрлар Ўзбекистонда мобиль алоқа хизмати учун тарифлар ва тўловлар қатъий равишда миллий валютада белгиланиши ва тўланиши ҳақида ёзмоқда. Бугун Тошкентда бошланган Usenet-2017 конференцияси доирасида Ўзбекистон Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазири ўринбосари Умиджон Аълам бу ҳақда маълум қилибди. Унга кўра, шу йил охирига қадар мобил алоқа операторлари ва интернет-провайдерлар хизматларини миллий валютада нархлашга ўтказиш бўйича қарор ишлаб чиқилад...
19:06Бечора Ўзбекистонимиз: АҚШ ҳукумати бизга ёрдам миқдорини 9,3 миллион долларга чиқармоқчи
2018 йилдан эътиборан AҚШ ҳукумати Давлат Департаменти йўналиши бўйича Ўзбекистонга бериладиган молиявий ёрдам миқдорини 4,4 фоизга ошириб, ёрдам ҳажмини 9,3 миллион долларга чиқармоқчи. Бу ҳақда хабар қилган Foreign Policy агентлигига кўра, бюджет лойиҳасида Украинага ёрдам ҳажми 68,8 фоизга, яъни 570 миллион доллардан 177 миллонга тушган. Қирғизистонга ёрдам 60 фоизга, Тожикистонга эса 47,6 фоизга қисқартирилган. Аввал 17,6 миллион доллар олган Арманистон, 7,7 миллион доллардан олган Озарбайж...
- 01:41Россиянинг 5 та шаҳрида янги консулхоналар очилади, уларнинг фаолияти қониқарли бўладими?
Кеча Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов Ўзбекистон ҳукуматининг кейинги йил ярмига қадар Россия Федерациясида 5 та янги консулхона очиш борасида иш олиб бораётганини билдирди. У Москва ва Новосибирск шаҳарларида консуллик бўлимлари мавжуд эканлиги, аммо уларнинг фаолияти қониқарсиз эканлигини тан олди. Янги консулхоналар Санкт-Петербург, Қозон, Ростов, Екатеринбург ва Владивосток шаҳарларида очилиши кўзда тутилмоқда экан. Қизиқ, дейди мухбиримиз, Жавлон Ваҳоб...
01:05ЕИнинг махсус вакили Ўзбекистонга келади
Шу йилнинг 26-28 апрель кунлари Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Петер Буриан Ўзбекистонга келмоқда. ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси маълумотига кўра, Петер Буриан ташриф доирасида икки томонлама учрашувлар, ишбилармон доиралар ҳамда жамоатчилик вакиллари билан музокаралар ўтказишни режалаштирган. Петер Буриан Ўзбекистондаги ЕИ томонидан молиялаштирилган лойиҳалар фаолияти билан ҳам танишиши режалаштирилган. Шунингдек, у фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учр...
- 22:48“Қамчиқ” довонидан уч хабар: электрлаштириш, янги туннель ва ер кўчкиси
“Ўзбекистон Темир Йўллари” ширкати томонидан Поп-Наманган-Андижон орасидаги 145 километрлик темир йўлини электрлаштириш лойиҳаси амалга оширишга бошланмоқда. Умумий қиймати 177,45 миллион доллар бўлган лойиҳани 97,45 миллион доллар қисми Ўзбекистон ҳукумати ва “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ томонидан молиялаштирилади. Осиё Тараққиёт Банки эса куни кеча 80 миллион долларлик кредит линиясини тасдиқлади. Ўзбекистон Қамчиқ довонида яна битта тунел қурилиши лойиҳасини ишлаб чиқмоқда, дейилади маҳа...
22:09АҚШ долларининг расмий курси ҳам, реал курси ҳам ошди
Бугун Ўзбекистон Марказий Банки ўрнатган расмий курс 3700 сўмлик довондан ошди. Эндиликда статистик ҳивоботлар ва мажбурий тўловлар учун АҚШ долларининг расмий курси 3705 сўмни ташкил қилади. АҚШ долларининг қора бозордаги курси эса, бугун 7800 сўмга чиқди. Саррофлар бу қийматнинг яна ошишини тахмин қилишмоқда. Демак, ҳозирча Шавкат Мирзиёнинг расмий курсни реал курсга тенглаштириш йўли билан қора бозорни йўқ қилиш режаси амалга ошадиганга ўхшамаяпти.
21:22Ўзбекистонда ихтисослаштирилган футбол телеканали ишга туширилди, унинг асл мақсади нима?
Кеча Ўзбекистон тарихида биринчи марта махсус ихтисослаштирилган футбол телеканали - "Футбол ТВ" ишга туширилди. Янги ишга туширилган каналда биринчи бўлиб Испания чемпионатининг 33 тури - "Реал"-"Барселона" учрашуви намойиш қилинди. Янги телеканал ташаббускори ахборот журналистикасида ихтисослашган Uzreport TV бўлиб, канал Ташқи Иқтисодий Алоқалар Вазирлиги томонидан молияланади. Синов тариқасида эфирга узатилаётган "Футбол ТВ" суткасига 12 соат - 14.00дан 03.00га қадар фаолият юритади. Тест ж...