25 April 2017
19:06 - Бечора Ўзбекистонимиз: АҚШ ҳукумати бизга ёрдам миқдорини 9,3 миллион долларга чиқармоқчи

2018 йилдан эътиборан AҚШ ҳукумати Давлат Департаменти йўналиши бўйича Ўзбекистонга бериладиган молиявий ёрдам миқдорини 4,4 фоизга ошириб, ёрдам ҳажмини 9,3 миллион долларга чиқармоқчи. Бу ҳақда хабар қилган Foreign Policy агентлигига кўра, бюджет лойиҳасида Украинага ёрдам ҳажми 68,8 фоизга, яъни 570 миллион доллардан 177 миллонга тушган. Қирғизистонга ёрдам 60 фоизга, Тожикистонга эса 47,6 фоизга қисқартирилган.

Аввал 17,6 миллион доллар олган Арманистон, 7,7 миллион доллардан олган Озарбайжон ва Беларуссияга, 47,5 миллион доллар олган Гржистонга, 6,1 миллион доллар олган Қозоғистонга ва 3,9 миллион доллар олган Туркманистонга ёрдам бериш тўхтатилган.

Постсовет мамлакатларининг бир қисмига ёрдам камайтирилиб, асосий қисмига ёрдам тўхтатилган пайтда Ўзбекистонга берилаётган ёрдам ҳажми кўпайгани, аммо аҳолиси 32 миллион бўлган Ўзбекистондек давлатга 9,3 миллион доллар ёрдам берилиши ҳақида гапириб ўтиришнинг ўзи кулгили эканлигини ҳисобга олсак, “Бечора Ўзбекистонимиз” ибораси қанчалик тўғри эканлиги тушунарли бўлади. Қолаверса, бу 9,3 миллион доллар ҳам давлатнинг порхўр раҳбарлари ва уларнинг тақимидагиларнинг чўнтагига тушиши шубҳасиз.