25 April 2017
01:05 - ЕИнинг махсус вакили Ўзбекистонга келади
Шу йилнинг 26-28 апрель кунлари Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Петер Буриан Ўзбекистонга келмоқда. ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси маълумотига кўра, Петер Буриан ташриф доирасида икки томонлама учрашувлар, ишбилармон доиралар ҳамда жамоатчилик вакиллари билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Петер Буриан Ўзбекистондаги ЕИ томонидан молиялаштирилган лойиҳалар фаолияти билан ҳам танишиши режалаштирилган. Шунингдек, у фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашиши мумкин.