Кундалик хабарлар - 29 January 2019
- 15:22Вой-дод, Президент Шавкат Мирзиё Ўзбекистонни коррупция ботқоғида ўлдирмоқда
Коррупция масалалари билан шуғулланадиган ва коррупция бўйича жаҳон давлатлари бўйлаб тадқиқотлар ўтказадиган машҳур Transparency International ташкилоти 2018 йил натижалари бўйича дунё давлатларининг коррупция даражасини кўрсатувчи рўйхатини эълон қилди. Бу ташкилот энг кам коррупция учун 100 баҳо, энг юксак коррупция учун 0 баҳо беради. Шундай экан, рўйхатнинг бошида коррупция даражаси паст бўлган мамлакатлар туради. Табиий, улар демократик давлатлардир. 180 мамлакатни ўз ичига олган рўйхат...
- 02:12Марказий Банк сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 29 январда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, долларнинг қиймати яна ортибди
Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2019 йил 22 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 8384,94 сўм (8378,18 сўм) 1 ЕВРО - 9568,89 (9518,45) 1 Россия рубли - 127,09 (...
- 01:44Тожикистонда 2018 йилда 6,4 тонна олтин қазиб олинибди. Ўзбекистондачи?
Тожикларнинг Asia-Plus Агентлиги Саноат ва Янги Технологиялар Вазирлигига асосланиб хабар қилишича, Тожикистонда 2017 йилда 5,5 тонна олтин қазиб олинган экан, 2018 йилда 6,4 тонна олтин қазиб олинибди. Бу – Тожикистон учун тарихий рекорд бўлибди. Сўнги 5 йил ичида бу рақам 2 дан 6,4 га чиқибди. Табиий, шунча олтин чиқарилиши хабарга ҳам арзимайдиган нарса. Аммо, биз учун муҳим бўлган қуйидаги саволлар ўртага чиқади: Ўзбекистонда қанча олтин чиқарилади? Нимага бизда бундай рақамлар эълон қили...
- 22:14Доналд Трамп бир қатор штатларда Библияни ўқитадиган курслар очилаётганини олқишлади. Мусулмонларга нима?
АҚШнинг Президенти Доналд Трамп Твиттердаги ҳисобида бир қатор штатларда Библияни ўқитадиган курслар очилаётганини олқишлабди. Бу хабарни биз ўзбекларни қизиқтирадиган битта жиҳати бор. Маълумки, сўнги йилларда Россия Президенти Владимир Путин Россияда насронийликнинг православ оқимини жамиятдаги ролини оширишга катта эътибор бермоқда. Баъзи машҳур техник университетларда диний кафедралар очилди, унинг ўзи ва Бош вазир Дмитрий Медведев православларнинг бизнинг Ҳайит каби байрамларидаги анъана...
- 16:47Ўзбекистон ўлим йўлида: Ярим тожик ярим армани Элёр Ғаниев Бош вазир ўринбосари бўлди
Президент Шавкат Мирзиё ярим тожик ярим армани Элёр Ғаниевни Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлагани ҳақида президентнинг номини тилга олмасдан қўғирчоқ ахборот воситалари хабар бердилар. Эслатиб ўтиш керакки, 2012 йил январидан Ташқи Иқтисодий Алоқалар, Инвестициялар ва Савдо Вазири вазифасида ишлаб келаётган Элёр Ғаниев 2017 йил 4 декабрда Президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланганди. У 1997 йилдан бери ҳаромий Ислом Каримн...
- 07:10АҚШда қанча нолегал муҳожир бор? Доналд Трампга кўра, 25 миллиондан кўп!
Бу мамлакат Президенти Доналд Трамп ўзининг Твиттердаги ҳисобида шундай ёзибди: “Мамлакатда (АҚШда) ҳозир камида 25 722 342 нолегал муҳожир бор. Кўп йиллардан бери айтиб келинаётгандек 11 миллион эмас.” Бу муҳожирларнинг катта қисми Лотин Америка давлатларидан бўлгани сабабли, Доналд Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш кераклигини президентликка сайланганидан бери гапириб келмоқда. Аммо, АҚШ Конгрессининг қуйи палатасида, яъни Вакиллар Уйида кўпчилик Демократик Партия депутатла...
- 23:09Тошкентда яна бир оламшумул воқеа: “Бирлик Халқ Ҳаракати Партияси Марказий Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун Тошкентда “Эзгулик” Жамиятининг офисида “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда партиянинг 16 фаоли шахсан ва партия раиси, ҳозир мажбуран АҚШда яшаётган Абдураҳим Пўлат телефон орқали иштирок этди. Йиғилиш қатнашчиларининг мутлақо кўпчилиги “Эзгулик” аъзоси ҳам эканлигини ҳисобга олсак, бундай йиғилишнинг “Эзгулик” офисида ўтказилиши ғоят табиий эди. Йиғилишни партия раисининг ўринбосар...
- 21:18Тошкентда оламшумул воқеа: Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг Қурултойи бўлиб ўтди
Тошкентда оламшумул воқеа: Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг Қурултойи бўлиб ўтди Бугун эрталаб Тошкентда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг навбатдаги Қурултойи бўлиб ўтди. Халқлар Дўстлиги майдонидаги кафелардан бирида ўтказилган қурултойнинг кун тартибида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазиятига баҳо бериш, “Эзгулик”нинг ҳозирги вазиятдан келиб чиқувчи стратегиясини белгилаш ва ташкилий масала бор эди. Қурултойга “Эзгулик”нинг ...
- 02:16Доналд Трамп 35 кундан бери давом этган шатдоуни 15 февралгача тўхтатди, Мексика билан чегарада девор қуриш муаммоси ҳозирча ечимсиз қолди
Оқ Уй ва Конгресс Мексика билан чегарада девор қуришга маблағ ажратиш масаласида келишолмаганлари сабабли, 2018 йил учун Давлат Бюджети ойлардан бери тасдиқланмай келаётган эди. Айнан шу сабабли, 35 кун аввал ҳукуматнинг ташқи ва ички ишлар вазирликлари ҳамда хавфсизлик масалалари билан шуғулланадиган идораларидан бошқа қисмининг фаолияти тўхтатилган, яъни шатдоун эълон қилинган эди. Баъзи вазирликларнинг ходимлари вақтинча маошсиз ҳам ишни давом эттиравердилар, аммо кризис битмади. Ниҳоят жума...
- 00:48“Толибон” билан келишувдан 18 ой ўтгач, АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этармиш. Бундай бўлолмайди!
Америкаликларнинг Reuters Агентлиги террористик “Толибон” ташкилотининг қандайдир расмийларига асосланиб хабар беришича, Афғонистондаги чет элларнинг қўшинлари, ўзаро келишувдан кейин 18 ой ўтгач, Афғонистонни тарк этармишлар. Бу ҳақда “Толибон” вакиллари Қатарда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод билан ўтказилган навбатдаги музокаралар тугагандан кейин, яъни кеча айтибдилар. Хабарда Залмай Халилзоднинг ўз Твиттер ҳисобига қўйган қуйидаги сўзларини келтиради: “Қатарда ав...