27 January 2019
00:48 - “Толибон” билан келишувдан 18 ой ўтгач, АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этармиш. Бундай бўлолмайди!
Америкаликларнинг Reuters Агентлиги террористик “Толибон” ташкилотининг қандайдир расмийларига асосланиб хабар беришича, Афғонистондаги чет элларнинг қўшинлари, ўзаро келишувдан кейин 18 ой ўтгач, Афғонистонни тарк этармишлар. Бу ҳақда “Толибон” вакиллари Қатарда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод билан ўтказилган навбатдаги музокаралар тугагандан кейин, яъни кеча айтибдилар.

Хабарда Залмай Халилзоднинг ўз Твиттер ҳисобига қўйган қуйидаги сўзларини келтиради: “Қатарда аввалари бўлмаган даражада самарали учрашувлар бўлди. Энди Афғонистонга бориб, у ерда расмийлар билан учрашаман. Ҳали ҳеч қандай келишув йўқ. Афғонистонда ички диалог бўйича келушув бўлгандан кейингина ўқ отиш тўхтатилади”.

Хуллас, кўриниб турибдики, ҳали ҳеч қандай келишув йўқ ва бўлмайди ҳам. Чунки, аввалари ҳам кўп марта айтганимидек, “Толибон”нинг мақсади – нафақат Афғонистонда, балки, бутун Ислом дунёсида мусулмонлар Шариат қонунлари билан яшашига эришиш-ку. Шариатга кўра эса, мусулмон эркаклар 3 та хотинли бўлишга ҳақлари бор, майда ўғриларнинг кафти кесилиши, каттароқ жиноят қилганлар тош бўрон қилиб ўлдирилиши керак. Бундан ҳам муҳими, давлат исломий бўлиши, исломий давлатлар Халифаликка бирлашиши, келажакда бутун инсоният мусулмон бўлиши керак.

АҚШ ва Афғонистондаги ҳокимият буларни мутлақо қабул қилолмайди ва қабул қилмайди. Шундай экан, Афғонистондаги урушни қандай қилиб сиёсий йўллар билан ҳал этиш мумкин? Бундай мақсадга эришининг ягона йўли, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир. Ана ўшанда ислом терроризми ўз-ўзидан йўқ бўлади.

Табиий, ҳозирги “Толибон” бундай йўлни қабул қилмайди. Тўғри, вақти келиб Ислом дини шундай қилишга мажбур бўлади. Аммо, унгача ҳали кўп одам ислом терроризмининг қурбони бўлади.

Ислом уламолари шу ҳақиқиқатни қанча тез тушунсалар, шунча яхши бўларди. Бундан ҳам муҳими, бундай ҳақиқатни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ва АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод тушунишлари керак.