Кундалик хабарлар - 22 April 2019
- 00:42Шри-Ланкада кеча черков ва меҳмонхоналарда 8 та портлаш бўлди, ҳалок бўлганлар сони 215 дан ортди
Ҳеч шубҳа йўқки, қандайдир террорист гуруҳлар насронийларнинг католиклар оқими кеча, яъни 2019 йил 21 апрель куни Исо пайғамбарнинг қайтадан жонланиши кунини, яъни русчасига Пасхани байрам қилаётганларига қарши бу террористик ҳужумларни уюштирдилар. 8 та портлаш Шри-Ланканинг энг катта шаҳри Коломбо ва бошқа жойлардаги черков ҳамда меҳмонхоналарда уюштирилган. Бу портлашларда ҳаммаси бўлиб камида 215 киши ҳалок бўлгани, ярадорлар сони 500 га яқинлашиб қолгани хабарларда айтилмоқда. Кеча кечқуру...
- 22:39Украинада президент сайловлари тугади, экзит-пол натижаларига кўра, Владимир Зеленский ғалаба қозонди
Тошкент вақти билан соат 22:00 да, маҳаллий вақт билан соат 20:00 да, Украинада сайлов участкалари ёпилди, президент сайлови тамом бўлди. Умумхалқ экзит-пол сўровномаларининг натижасига кўра, Владимир Зеленскийга 72,7%, жорийдаги Президент Петр Порошенкога 27,3% сайловчи овоз берди. Ҳеч шубҳа йўқки, бу рақамлар сайловнинг ҳақиқий натижаларни ўзида акс эттиради. Яқин орада Марказий Сайлов Комиссияси уларни эълон қилади. Унутмайликки, ярим йилдан кейин бўладиган парламент сайловларигача, жор...
- 14:10Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистонга расмий ташрифини тугаллаб, Самарқанддан қаергадир учиб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин 18-21 апрель кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлгани, Тошкентдан кейин Самарқандда ҳам келгани, Самарқандда унга Шавкат Мирзиё ҳамкорлик қилгани, Самарқанд вилояти ҳокими, кадда-Сенатор Эркинжон Турдимов шаҳарни фалаж қилгани аввалги хабарларимиздан маълум. Мун Чжэ Ин бугун эрталаб Самарқанддан ўз учоғида учиб кетгани ҳақида ЎзА соат 10:30 да хабар берди. Уни давлат рас...
- 13:50Украинада президент сайловнинг иккинчи тури бўлмоқда
31 март куни Украинада бўлиб ўтган президент сайловларининг биринчи турида энг кўп овоз олган Владимир Зеленский (30,24%) ва жорийдаги президент Петр Порошенко (15,95%) иккинчи турга чиққан эдилар. Бугун маҳаллий вақт билан соат 8 да очилган сайлов участкалари кечқурун соат 8 да бекилиши керак. Бу мамлакатда 30 млн 311 минг 492 сайловчи рўйхатга олинган. Сайлов бошлангандан кейин 4,5 соат ичида сайловчиларнинг 18,04 фоизи овоз бериб бўлибди. Бу ҳақда маҳаллий ахборот воситалари хабар бермоқда...
- 22:15Шавкат Мирзиё ҳам Самарқандга Мун Чжэ Ин билан боргани сабабли вилоят ҳокими, кадда-Сенатор Эркинжон Турдимов шаҳарни фалаж қилган экан, у жазоланиши керак!
Аввалги хабаримизда Самарқанддаги тарихий обидаларни кўришга келган Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин туфайли Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамма ёқни тўсиб ташлаб, шаҳарни фалаж ҳолга туширганини билдирган эдик. Энди маълум бўлишича, Самарқандга Шавкат Мирзиё ҳам келган экан. Бу ҳақда Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ярим кечасига яқин хабар берди. ЎзАнинг хабари расмлар билан тўла. Улардан биттасини биз ҳам ўз хабаримизга қ...
- 19:20Самарқандликлар унутмайдиган кун: Мун Чжэ Ин Самарқандга келди, ҳоким Эркинжон Турдимов шаҳарни фалаж қилди
Бугун пешиндан кейин Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин Самарқанддаги тарихий ёдгорликларни кўриш учун бу шаҳарга келди. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов дарҳол Мун Чжэ Иннинг Самрқандни олқишлаб ёзган гапларини ўзининг Телеграмдаги саҳифасида эълон қилди. Мана Мун Чжэ Иннинг айтган гаплари: “Мен Ўзбекистонга келаётганимда 1400 йил олдинги бир кунни ёдга олдим. У қадимий корейс давлати элчилари Самарқандга келган кундир. Отга ёки туяга миниб дам олмасдан машаққат чекиб келишлар...
- 15:33Жанубий Корея Президентининг Тошкентга сафари давом этмоқда, бугун икки президент Корейс Маданият ва Санъат Уйини очиб бердилар
Кеча Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари тор ва кенг доирада учрашувлар ўтказганлари, икки давлат ўртасида бир қатор ҳужжатлар ҳамда стратегик ҳамкорлик декларацияси имзоланганини хабар қилган эдик. Кейин Жанубий Корея Президенти Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига ташриф буюрди, нутқ сўзлади. Сўнгра икки президент "Ўзэкспомарказ"да ташкил этилган Ўзбекистон – Жанубий Корея бизнес-форумининг очилиш маросимида иштирок этдилар. Икки президентнинг учрашуви пайтида ўтган йили икки ...
- 15:44Жанубий Корея ва Ўзбекистон президентларининг музокаралари масхарабозлик руҳида ўтмоқда
Бугун 19 апрель куни пешинда Кўксарой қароргоҳида Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Инни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Мун Чжэ Ин ва Шавкат Мирзиё шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар. Шу орада икки президент турмуш ўртоқлари билан расмга ҳам тушибдилар. Бу расмнинг ягона қизиқ жойи – 1 йилчадан бери кўринмай қолган Шавкат Мирзиёнинг биринчи хотини Зироатхон қайтадан кўрини...
- 08:43Власти Азербайджана не санкционировали митинг Нацсовета 20 апреля
Баку/17.04.19/Turan: Мэрия Баку отказалась санкционировать митинг Национального Совета Демократических Сил, назначенный на 20 апреля. Об этом агентству Turan сообщила зампред Партии Народного Фронта Гезал Байрамлы. Митинг должен был состояться под лозунгом свободу политзаключенным и против коррупции. B последний раз власти санкционировали митинг оппозиции 19 января. Акция получилась многотысячной и вызвала серьезное беспокойство правительства. Расмда – 19 январдаги митинг.
- 08:14“Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлигининг яна бир ғалабаси: Олтин Ўзбекистоннинг асосий экспорти эканлиги тан олинди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз, аммо Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб хабар беришларича, 2019 йилнинг биринчи чорагида олтин Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулотига айланибди. Хабарларда айтилишича, шу йил январь-март ойларида Ўзбекистонда умумий экспорт ҳажми 4,1 млрд долларни ташкил этган, ундан 1,2 млрд доллари, яъни 29,8 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келади. Иккинчи ўринда энергия ташувчилар ва нефть ма...