21 April 2019
14:10 - Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистонга расмий ташрифини тугаллаб, Самарқанддан қаергадир учиб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин 18-21 апрель кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлгани, Тошкентдан кейин Самарқандда ҳам келгани, Самарқандда унга Шавкат Мирзиё ҳамкорлик қилгани, Самарқанд вилояти ҳокими, кадда-Сенатор Эркинжон Турдимов шаҳарни фалаж қилгани аввалги хабарларимиздан маълум.

Мун Чжэ Ин бугун эрталаб Самарқанддан ўз учоғида учиб кетгани ҳақида ЎзА соат 10:30 да хабар берди. Уни давлат расмийлари кузатиб қўйишибди, аммо улардан биронтасининг исми хабарда тилга олинмаган.

Нима ҳам дердик, масхарабозлик руҳида ўтган ташриф масхарабозлик руҳида битди. Расмга қараганда, Самарқандда Жанубий Корея Президентини ёмғир билан кузатишди.