20 April 2019
22:15 - Шавкат Мирзиё ҳам Самарқандга Мун Чжэ Ин билан боргани сабабли вилоят ҳокими, кадда-Сенатор Эркинжон Турдимов шаҳарни фалаж қилган экан, у жазоланиши керак!

Аввалги хабаримизда Самарқанддаги тарихий обидаларни кўришга келган Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин туфайли Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамма ёқни тўсиб ташлаб, шаҳарни фалаж ҳолга туширганини билдирган эдик. Энди маълум бўлишича, Самарқандга Шавкат Мирзиё ҳам келган экан. Бу ҳақда Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ярим кечасига яқин хабар берди.

ЎзАнинг хабари расмлар билан тўла. Улардан биттасини биз ҳам ўз хабаримизга қўймоқдамиз.

Аммо, муҳим бўлгани, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов шаҳарда ҳаммаёқни Шавкат Мирзиё туфайли тўсиб ташлаган экан. Бу факт ҳокимни оқлашга эмас, уни янада кўпроқ қоралашга сабаб бўлади. Чунки, президент подшоҳ эмас, халқ тарафидан сайлов йўли билан тайинланган халқнинг хизматкоридир. Халқнинг хизматкорига қулайлик яратиш учун халқни оғир аҳволга тушириш – жиноятдир. Эркинжон Турдимов кадда-Сенатор бўлса ҳам жазоланиши керак.

Билмайдиганлар учун билдириш керакки, бутун дунёда сенаторлар халқ тарафидан сайланади. Аммо, Ўзбекистонда сенаторларни ҳаромий Ислом Карим Ливиянинг қонли диктатори Муаммар Каддафий таклиф қилган усул билан тайинлайдиган қилиб қўйганди. Бундай сенаторларни кадда-Сенаторлар деб аташ кераклигини биз таклиф қилганмиз. Каддафийнинг таклифини қабул қилган ҳаромийларнинг Олий Мажлиси бизнинг кадда-Сенатор ҳақидаги таклифмизни ҳам қабул қилиши керак. Аслида, сенаторларни тўғридан-тўғри халқ сайлайдиган қилиб қўйиш шарт.