21 April 2019
13:50 - Украинада президент сайловнинг иккинчи тури бўлмоқда
31 март куни Украинада бўлиб ўтган президент сайловларининг биринчи турида энг кўп овоз олган Владимир Зеленский (30,24%) ва жорийдаги президент Петр Порошенко (15,95%) иккинчи турга чиққан эдилар. Бугун маҳаллий вақт билан соат 8 да очилган сайлов участкалари кечқурун соат 8 да бекилиши керак.

Бу мамлакатда 30 млн 311 минг 492 сайловчи рўйхатга олинган. Сайлов бошлангандан кейин 4,5 соат ичида сайловчиларнинг 18,04 фоизи овоз бериб бўлибди. Бу ҳақда маҳаллий ахборот воситалари хабар бермоқдалар. Турли сўровномаларнинг натижаларига кўра, иккинчи турда катта фарқ билан Владимир Зеленский ғалаба қозониши керак эмиш.

Аммо, жума куни икки номзоднинг иштирокида стадионда ўтказилган сайловолди бахсида Петр Порошенко ўзини яхшироқ кўрсатди. Демак, бугунги сайлов натижалари қандай бўлиши маълум эмас.