21 April 2019
22:39 - Украинада президент сайловлари тугади, экзит-пол натижаларига кўра, Владимир Зеленский ғалаба қозонди
Тошкент вақти билан соат 22:00 да, маҳаллий вақт билан соат 20:00 да, Украинада сайлов участкалари ёпилди, президент сайлови тамом бўлди. Умумхалқ экзит-пол сўровномаларининг натижасига кўра, Владимир Зеленскийга 72,7%, жорийдаги Президент Петр Порошенкога 27,3% сайловчи овоз берди.

Ҳеч шубҳа йўқки, бу рақамлар сайловнинг ҳақиқий натижаларни ўзида акс эттиради. Яқин орада Марказий Сайлов Комиссияси уларни эълон қилади.

Унутмайликки, ярим йилдан кейин бўладиган парламент сайловларигача, жорийдаги Олий Рада ўз фаолиятини давом эттираверади. Ҳозир Олий Радада Петр Порошенко тарафдорлари кўпчлик, демак, энди яқин ойларда президент-парламент ўртасидаги жанжал ва урушларни кўрамиз.

Расмда - Петр Порешенко ва Владимир Зеленский.