Кундалик хабарлар - 14 June 2019

  • 16:05Газета Der Stern рассказал о дилемме Турции из-за российских С-400

    Турецкий президент Реджеп Тайип Эрдоган продолжает настаивать на приобретении российских С-400, несмотря на гнев американского коллеги Дональда Трампа. Угрозы Вашингтона его не волнуют. Анкара все больше отмежевывается от Запада. Der Stern побеседовал о происходящем с представителем минобороны Австрии Оберстом Шулеком, который специализируется на военной стратегии. По его мнению, еще рано говорить о том, что Соединенные Штаты проиграли этот раунд. Первые поставки российских С-400 намечены на ...

  • 15:33Жуда қизиқ: Жиззахлик Баҳром Ялгашев Халқ Банкининг “Шарқона лотто” номли лотереясидан 830 миллион сўмдан ортиқ пул ютипти

    Авваламбор эслатиш керакки, дунёда банклар бундай лотерея ўйинлари ўтказмайдилар, бундай ўйинларни ўтказадиган махсус ширкатлар бор. Аммо, бизда ҳамма нарса бошқача. Бугун Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида яшайдиган Баҳром Ялгашев Халқ Банкининг “Шарқона лотто” номли лотереясидан аввалроқ билет сотиб олган экан, 830 миллион сўмдан ортиқ пул ютибди. Валюталарнинг бугунги расмий курси бўйича, бу сал кам 100 минг доллардир. Нима ҳ...

  • 14:02Бишкекда ШҲТ саммити тор доирада иш бошлаб, кейин кенгайтирилган шаклда ишини давом эттирмоқда

    Бугун эрталаб Бишкекда Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити тор доирада иш бошлади (расмда). Унда ШҲТнинг 8 аъзоси раҳбарлари иштирок этдилар. Булар: - Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков, - Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, - Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, - Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, - Покистон Бош вазир Имран Хон, - России Президенти Владимир Путин, - Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ...

  • 08:07Wikileaks сайти воситасида АҚШнинг сирларини дунёга очиб берган Жулиан Ассанжни АҚШга экстрадиция қилиш қарори бугун Лондонда чиқарилади

    Маълумки, 2006 йили Инетеретда Wikileaks сайти яратган асли австралиялик Жулиан Ассанж (Julian Assange) АҚШ давлат муассасаларининг, хусусан Давлат Департаментининг ички ҳужжатларини бу мамлакатнинг хавфсизлик хизматчилари воситасида яширинча олиб ва ўзи яратган сайтида эълон қилиб, америкаликларни шарманда қилгани билан фахрланиб юрган ва дунёда миллионлаб фанатлари бўлган инсон эди. 2012 йилнинг бошларида уни Англияда қўлга олдилар ва Швецияда бир неча аёлни зўрлаб жинсий алоқага тортгани ҳақ...

  • 07:42Кеча Уммон кўрфазида 2 танкерни торпедолар урди, АҚШ буни Эрон қилганини ишонч билан айтмоқда

    Кеча 13 июнь куни Форз Кўрфазини Тинч Океанининг шимолий қисмидаги Араб Денгизи билан боғловчи Уммон Кўрфазида 2 танкер торпедолар билан урилди. Эрталаб урилган Норвегиянинг Front Altair номли танкери Тайваниядаги CPC Corp ширкати учун 75 минг тонна нефть олиб кетаётган бўлса, тушдан кейин урилган Япониянинг танкери шу мамлакатдаги Kokuka Courageous ширкати учун метанол олиб кетаётган экан. Ҳамма биладики, яқинда АҚШ Эронга қарши, унинг ядровий қурол яратишга қаратилган дастурини тўхтатиш ...

13 June 2019
12 June 2019
  • 19:16Ўзбекистонда масхзарабозлик қонунлаштирилмоқда: Олий Суд Пленумида илк бор судьялик лавозимига ўтирганларнинг қасамёд маросими бўлибди

    Бугун Олий Суд Пленумлар залида илк бор судьялик лавозимига 5 йил муддатга тайинланган судьяларнинг қасамёд маросими бўлиб ўтгани хабар қилинди. Пленум мажлисида илк бор лавозимга тайинланган судьялар, уларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари, видеоконференцалоқа режимида вилоятлар судлари раислари, Олий Суд ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти вилоят бўлими бошлиқлари иштирок этишган. Тадбирни Олий Суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров бошқарибди. Кун тартибидаги масала бўйича Олий Суд ...

  • 16:37Гонконг намойишчиларининг биринчи ғалабаси - уларга ёқмаётган қонун лойиҳасини кўриб чиқиш 20 июнга қолдирилди. Ўзбекларга дарс бўлсин!

    Хитойнинг махсус мавқега эга бўлган Гонконг маъмурий бўлимида юз минглаб, балки, миллиондан кўп одам норозилик намойишларига чиқаётгани, уларнинг мақсади - экстрадикция ҳақидаги қонунга ҳар қандай гумон қилинаётган одамни экстрадиция қилишга рухсат берувчи қўшимча киритишга йўл бермаслик эканлигини аввал хабар қилган эдик. Бу қонун лойиҳаси маҳаллий парламентда бугун кўриб чиқилиши керак эди. Аммо, бугун маҳаллий вақт билан эрталабдан юз минглаб норозилар шаҳарнинг марказий кўчаларини тўсиб олд...

  • 13:19Тоқаев қасамёд қилди ва Қозоғистон президенти лавозимига киришди

    Қозоғистондаги президентлик сайловларида ғалаба қозонган Қосим-Жўмарт Тоқаев инаугурация маросимида қасамёд қабул қилиб, давлат раҳбари лавозимига киришди. У маросимда қўлини Конституцияга қўйган ҳолда давлат тили - қозоқ тилида қасамёд қилди. «Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Қозоғистон конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлашга, Қозоғистон республикаси президенти сифатида зиммамга юклатилган вазифаларни виждона...

  • 07:16Ўзбекистон делегацияси Женевада 108-Халқаро Меҳнат Конференциясида иштирок этмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Женевада Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро Меҳнат Конференцияда иштирок этмоқда. Женева шаҳрида (Швейцария) Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро Меҳнат Конференцияси 10 июнь куни бошланди. Конференция ишида дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган 6000 дан ортиқ делегатлар қатнашмоқда. Тадбирда ме...