12 June 2019
19:16 - Ўзбекистонда масхзарабозлик қонунлаштирилмоқда: Олий Суд Пленумида илк бор судьялик лавозимига ўтирганларнинг қасамёд маросими бўлибди

Бугун Олий Суд Пленумлар залида илк бор судьялик лавозимига 5 йил муддатга тайинланган судьяларнинг қасамёд маросими бўлиб ўтгани хабар қилинди. Пленум мажлисида илк бор лавозимга тайинланган судьялар, уларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари, видеоконференцалоқа режимида вилоятлар судлари раислари, Олий Суд ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти вилоят бўлими бошлиқлари иштирок этишган. Тадбирни Олий Суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров бошқарибди.

Кун тартибидаги масала бўйича Олий Суд судьяси И.Алимов илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьялар ва уларнинг меҳнат фаолиятига оид маълумотларни ўқиб эшиттирганидан сўнг, судьялик лавозимига тайинланган судьялар бирма-бир қасамёд қабул қилибдилар.

Бу тадбир ҳақидаги ЎзАнинг хабарига, ҳеч қандай изоҳсиз, биз ҳам шу ерга қўйган расм қўйилган. Расмдагилар бугун қасамёд қилган судьяларнинг ҳаммасими, деган саволга, табиий, жавоб йўқ.

Хабарнинг сарлавҳасида айтилганидек, Ўзбекистонда масхарабозлик ва шу масхарабозликдан келиб чиқадиган порахўрлик ва коррупционерлик қонунлаштирилмоқда. Демак, Ўзбекистоннинг ўлими янада тезлашади.



Эй, ўқувчиларимиз, кўзингизни очинг, бунга йўл қўйиб бўлмайди!!!