14 June 2019
14:02 - Бишкекда ШҲТ саммити тор доирада иш бошлаб, кейин кенгайтирилган шаклда ишини давом эттирмоқда
Бугун эрталаб Бишкекда Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити тор доирада иш бошлади (расмда). Унда ШҲТнинг 8 аъзоси раҳбарлари иштирок этдилар. Булар:

- Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков,
- Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди,
- Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев,
- Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин,
- Покистон Бош вазир Имран Хон,
- России Президенти Владимир Путин,
- Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон
- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё.

Бу йиғилишда Бишкек Декларацияси ва яна 13 та ҳужжат имзоланди. Сўнгра саммит 4 кузатувчи давлат – Афғонистон, Белорусия, Эрон ва Монголия – президентлари Муҳаммад Ашраф Ғани, Александр Лукашенко, Ҳасан Руҳони, Халтмаагийн Баттулга иштирокида ишини давом эттириди.

Бишкек ҳокимияти шаҳар гипермаркетларида кеча ва бугун спиртли ичимликлар соттирмаслик ҳақида қарор чиқарганидан бошқа бу саммитга доир биронта пичоққа илинадиган янгилик йўқ. Ҳозирча йўқ, балки, бўлиб қолар, кўрамиз.