12 June 2019
07:16 - Ўзбекистон делегацияси Женевада 108-Халқаро Меҳнат Конференциясида иштирок этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Женевада Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро Меҳнат Конференцияда иштирок этмоқда.

Женева шаҳрида (Швейцария) Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро Меҳнат Конференцияси 10 июнь куни бошланди.

Конференция ишида дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган 6000 дан ортиқ делегатлар қатнашмоқда. Тадбирда меҳнат соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари хусусида фикр юритилади. Шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг юз йиллигини нишонлаш ҳам режалаштирилган.

108-Халқаро Меҳнат Конференцияси 21 июнга қадар давом этади. // ЎзА