Кундалик хабарлар - 15 August 2019

  • 21:16Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишини ўтказди

    Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Шавкат Мирзиё бугун 15 август куни Хавфсизлик Кенгашининг мамлакатимиз ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий натижалари ва истиқболдаги устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказибди. Йиғилишда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат Хавфсизлик Хизмати, Миллий Гвардия, Бош прокуратура, Ташқи Ишлар...

  • 18:32Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 16 августда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, сўмимиз дабдала бўлмоқда

    Марказий Банк 2019 йил 16 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 9061,00 сўм (8882,00 сўм) 1 ЕВРО – 10092,14 (9928,30) 1 Жанубий Корея вони – (?) 1 Хитой юани – ...

  • 14:32Шавкат Мирзиёнинг туризм соҳасини ривожлантириш бўйича чиқарган Фармонидан фойда бўладими? Ёки, бу навбатдаги масхарабозликми?

    Бугун кечаси Шавкат Мирзиёнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” номли фармони Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари тарафидан ҳеч қандай таҳлилсиз эълон қилинди. Бундай Фармон чиқарилиши фойдали иш бўлиши мумкин. Аммо, бу ҳақда бу соҳанинг мутахассислари фикр билдиришлари керак. Биз бу ерда Фармоннинг 2 нуқтасига ўқувчиларимизнинг эътиборини қаратмоқчимиз: - “Туризм маҳалласи”, “Ту...

  • 08:44Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида нималар бўлмоқда? Покистон-Ҳиндистон уруши бўладими?

    Жамму ва Кашмир Ҳиндистонда аҳолисининг кўпчилиги мусулмон бўлган ягона штатдир. 12,5 миллионли аҳолининг 67 фоизи, Кашмир водисида 97 фоизи, мусулмонлардир. Бу штатнинг кичик бир қисми ҳозиргача Хитой қўлида, бошқа бир қисми тўғридан-тўғри Ҳиндистоннинг марказий ҳокимиятга бўйсунади. Жамму ва Кашмирнинг ўзи эса, 2019 йил 5 августгача алоҳида мақомли штат ҳисобланар эди. Ҳиндистон параламенти қабул қилган қонунлар маҳаллий парламент тарафидан тасдиқлангандан кейингина кучга кирарди. Ҳиндист...

14 August 2019
13 August 2019

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону