14 August 2019
01:41 - Шавкат Мирзиё кеча фармон имзолади, энди яна 20 давлат фуқаролари бизга 30 кунга визасиз кироладилар
“Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб яна 20та мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади. Мана ўша давлатлар рўйхати:

1. Антигуа ва Барбуда
2. Барбадос
3. Белиз
4. Гренада
5. Доминикан Республикаси
6. Мексика Қўшма Штатлари
7. Гватемала Республикаси
8. Гондурас Республикаси
9. Коста-Рика Республикаси
10. Куба Республикаси
11. Никарагуа Республикаси
12. Панама Республикаси
13. Тринидад ва Тобаго Республикаси
14. Эль-Сальвадор Республикаси
15. Сент-Винсент ва Гренадина
16. Сент-Люсия
17. Багам Ороллари Ҳамдўстлиги
18. Доминика Ҳамдўстлиги
19. Сент-Китс ва Невис Федерацияси
20. Ямайка

Қаранг, бу рўйхатда Мексикадан ташқари биронта эътиборга лойиқ давлат йўқ. Кўриниб турибдики, Шавкат Мирзиёнинг мақсади – шунақа масхарабозлик ўйинлари билан дунёда ўзининг обрўсини ошириб олиш. Бундай йўл билан узоққа бориб бўлмайди. Муҳим бўлгани, Шавкат Мирзиёнинг обрўси мамлакати ичида тезлик билан тушиб бораётганидир.