14 August 2019
18:26 - Ўзбекистон олтин-валюта захираларининг ҳозирги ҳажми эълон қилинди. Олтин ҳажми кескин тушибди! Нимага?
Ўзбекистон Марказий Банки олтин-валюта захиралари тўғрисидаги статистик маълумотларни янгилагани хабар қилди.

1 август ҳолатига кўра расмий захиралар 27,72 млрд долларни ташкил қилган. Ундан 12,28 млрд доллари чет эл валютасидаги захиралар бўлса, 15,08 млрд доллари олтиндир. Умумий захиралар ҳажми бир ой давомида деярли ўзгармади.

Бироқ, захиралардаги олтин миқдорида кескин ўзгариш бор. Бир ой аввал олтин заҳиралаимиз $15 910,6 эди. Яқинда олтиннинг нархи дунё бозорида кескин ортди, демак, бизда олтин заҳираларимиз ҳам ортиши керак эди. Аммо, кўриб турибмизки, олтин заҳираларимиз миқдори кескин, тахминан 1 миллиард долларга тушган.

Нима деймиз, “бечора Ўзбекистон” деймизми? Аслида, Марказий Банк ва оммавий ахборот воситалари бунга тушунтириш беришлари керак эди. Бермадилар. Тўғри, 1 ой аввал Марказий Банк раҳбари Мамаризо Нурмурод бизда олтин заҳиралар ҳажми тушиши мукинлигини айтган эди. Аммо, нимага бунчалик катта тушиш бўлди? Энди тушунтиришни Шавкат Мирзиёдан сўраймизми?