15 August 2019
21:16 - Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишини ўтказди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Шавкат Мирзиё бугун 15 август куни Хавфсизлик Кенгашининг мамлакатимиз ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий натижалари ва истиқболдаги устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказибди.

Йиғилишда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат Хавфсизлик Хизмати, Миллий Гвардия, Бош прокуратура, Ташқи Ишлар, Инвестициялар ва ташқи савдо, Мудофаа, Ички Ишлар Вазирликлари, ДХХ Чегара қўшинлари, Мудофаа саноати давлат қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби иштирок этгани ҳам хабарларда айтилган.

Расмда кўраётганингиздек, йиғилиш қатнашувчиларнинг бир қисми бошини ҳам кўтармасдан Шавкат Мирзиёнинг оғзидан чиққан ҳар бир гапни конспект қилиб ёзиб ётишибди. Расмга тушмаганлар ҳам айнан шундай қилишгани шубҳасиз. Шунинг ўзи бу тадбир масхарабозликдан бошқа нарса эмаслигини кўрсатиб ва исботлаб турибди.

Умумий руҳдаги баландпарвоз гаплардан иборат хабарларда мамлакатимизнинг БМТ, ШҲТ, МДҲ, ИҲТ каби нуфузли халқаро ташкилотлар фаолиятидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу тузилмалар доирасида мамлакатимиз ташаббусларини илгари суришга доир вазифалар белгиланибди, бундан кейин қилинадиган ишлар бўйича аниқ топшириқлар берилибди. Табиий, топшириқларни Шавкат Мирзиё берган.

Тушунамизки, дейди “Ҳаракат” мухбири, бу каби йиғилишларда ҳаммага ҳам айтиб бўлмайдиган масалалар муҳокама қилинади, тегишли қарорлар чиқарилади. Шу сабабли, бундай йиғилиш ҳақида ҳеч қандай расмсиз, йиғилиш қатнашчиларини санаб ўтирмасдан қисқа хабар берилса етарли бўларди. Аммо, масхарабозлик – масхарабозлик-да, хабарлар ҳам масхарабозлик руҳида берилган ва Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг оддий халқ билан иши йўқлиги масхарабозларча кўрсатиб берилган.