24 November 2011
06:10 -
Янги совуқ уруш бошландими ёки Путин васваса ичида сайловолди ўйинлари қилмоқдами?
Кеча Россиянинг қўғирчоқ президенти Дмитрий Медведев агар АҚШ Европада қураётган Ракеталарга Қарши Мудофаа Системаси Россияни мўлжалга оладиган бўлса, Россия бунга жавобан АҚШ билан тузилган Стратегик Ҳужум Қуроллари ҳақидаги шартномадан чиқиш, ўз Ракеталарга Қарши Мудофаа Системасини ривожлантириш, Европанинг биқинидаги Калининградда “Искандар” ракеталарини жойлаштириш режалари устида ўйлаётгани ҳақида гапириб қолди. Ҳамма тушунадики, қўғирчоқ президент ўз хўжайини Владимир Путин номидан гапирмоқда.
Айнан шу сабабли, янги Совуқ уруш бошландими, деган савол туғилади. Дунёнинг сиёсатчилари дарҳол шу савол устида қизғин муҳокамалар бошлашди.
“Ҳаракат” агентлиги мухбирининг фикрича, бу саволга “йўқ” деб жавоб бериш керак. Владимир Путин 4 ноябрда бўладиган парламент сайловлари ва келаси йил бўладиган президент сайлови арафасида васвасага тушди. Чунки, унинг рейтинги тушиб бормоқда, у ва унинг партияси сайловларни ютиши аниқ бўлса ҳам, Путиннинг узоқ йиллардан бери бошларида ўтириши русларнинг жонига тегишга бошлаганга ўхшайди.
Медведевнинг мақсади - русларни сайлов олдидан чалғитиш, уларнинг эътиборини ички муаммолардан ташқи сиёсатга тортиш, Россияни АҚШ билан совуқ урушга қодир эканлигини намойиш қилишдир.
Аслида, Россия АҚШ билан совуқ уруш қилишга қодир эмас. Россия иқтисоди мустаҳкамланиб бораётган бўлса ҳам, аҳолининг даромади камайиб кетаётгани ҳақида аниқ маълумотлар бор. Улар матбуотда ҳам эълон қилинмоқда. Аммо, бундан ҳам муҳим бўлган факторлар кўп. Мана биттагина мисол.
Англиядаги Trident Comission гуруҳининг BASIC (British American Security Information Council) марказига асосланиб хабар беришича, яқин ўн йилда АҚШ ядровий қуролларини ривожлантириш учун 700 млдр доллар сарф қилишни режалаштирмоқда. Яна 92 млрд доллар мавжуд системаларни оёқда тутиш учун ажратилган.
Россия ҳам бўш келмоқчи эмас. Аммо, унинг бу мақсадлар учун ажратмоқчи бўлган пули 70 млрд доллар. Яъни, америкаликлардан 11 баравар кам.
Ана энди хулосани ўзингиз қилаберинг. Бечора Россия!