23 November 2011
01:37 - Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми қисқарди
Буни бугун Давлат Статистика қўмитаси тарқатган маълумотлардан ҳам билиш мумкин. Шу йилнинг 9 ойи даврида ўтган йилги маълумотларга қиёсан мамлакатда бензин ишлаб чиқариш ҳажми 2,6 фоизга, яъни 1,009 миллион тоннага камайган. Шунингдек, нефть ва газ конденсати илаб чиқариш 7,1 фоизга қисқарибди: ўтган йилигига қараганда фарқ 2,7 миллион тонна. Сиқилган газ ишлаб чиқариш 4,4 фоизга, табиий газ эса 4,3 фоизга қисқарган.

Барча масалаларда сохтакорлик касб қилган статистикачиларимизнинг бугунги иқрори реал аҳволга бирмунча яқин, чунки ёқилғи танқислигини ҳаётда кўриб турибмиз, дейди мухбиримиз.