21 November 2011
22:13 -
Ҳомиладор аёл фарзанди ва жияни билан биргаликда ўлдириб кетилган
Шу йилнинг 18 ноябрида Тошкент шаҳар Чилонзор туманининг 19-даҳасидаги кўп қаватли уйда 22 яшар Шоҳида Жўраева, унинг бир ёшли қизи ва ўша кезда уларникида меҳмонда бўлган жияни Марзия Акбарова (8 ёш) ўлдириб кетилган. Кундузи соат 14-15 оралиғида содир этилган бу хунрезлик кўпчиликни ларзага солди. Ҳодиса ҳақида хабар тарқатган Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ташаббус гуруҳи Шоҳиданинг уч акаси - Абдушукур, Абдували, Аҳрор Жўраевлар диний радикал оқимга мансубликда айбланиб, қамалганини таъкидлаган. Марҳуманинг ўзи ҳам ҳижобда юраркан.
Шоҳида Жўраеванинг опаси Дилфуза: “Қотиллик сабаби унинг намозхон бўлгани билан боғлиқ эмас. Бу ерда қанақадир бир сир бор. Биз ҳам ўйлаб-ўйлаб, ўйимизга ета олмаяпмиз” дейди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов эса шундай дейди: “Бу шунақа қотиллик бўлдики, ҳатто, бирор бир тахминни илгари суриш имконсиз. Бу қиз бой-бадавлат эмас, бирор жойда амалдор бўлиб ишламайди ёки бирор таниқли шахснинг қариндоши эмас. Турмуш ўртоғи оддийгина сотувчи...”