Абдураҳим Пўлат
Ислом ака шундай дейишга маълум маънода ҳақли. Мен ким бўлибман ўзи? Укам Абдуманноб эса, ростдан ҳам Ислом Каримни тўла қўллаб-қувватлаб, у кишига хат йўллаган.
Бу хусусда бир-икки оғиз гап айтишдан олдин, ҳамма қуйидаги иккита нарсани билишини истардим.
Биринчидан. Нафақат бу мавзу, балки, ундан муҳимлари бўйича ҳам бирон нарса ёзишга вақтим йўқ. Овқат ейиш, ухлашга вақтим йўқ. Яқинда бир яхши танишим, нима қилаяпсизки, ҳеч нарсага вақтим йўқ дейсиз, биронта ишингизнинг натижаси йўқ-ку, деди.
Ислом Карим ўз ичимиздан чиққан миллат хоинлари ёрдамида тахтини мустаҳкамлаб олгач, 1992-93 йиллари мухолифатни бутунлай тор-мор қилишга эришди. Нафақат унинг ўзи, бутун дунё ҳам “Бирлик” битди деб ўйлади. Ўн йил, ўйлаб кўринг, ўн йил бир дақиқа ҳам тўхтамасдан яқин сафдошларим билан иш қилдим. Ниҳоят, ҳеч ким қилолмайдиган, ҳеч кимнинг ақлига ҳам сиғмайдиган иш қилдик, 2003 йилда “Бирлик”ни қайтадан оёққа қўйдик. АҚШнинг расмий идораларидаги танишларим “Буни қандай қилдингиз, биз “Бирлик” битти, деб ўйлагандик” деб оғизлари очилиб қолди. Ўйлайманки, оғизларини ҳали ҳам ёполмайдилар. Мана ҳозир ҳам Андижон воқеларидан кейин тор-мор қилинган мухолифатни тиклаш ҳаракатидамиз. Ва албатта тиклаймиз. Шунинг учун бирон нарса ёзишга, ухлашга, овқат ейишга вақтим йўқ.
Иккинчидан. Ҳамма эшитиб қўйишини истардим. Мен билан бахс қилоладиган ўзбек ҳали туғилмади. Шунинг учун мен билан бахслашаман деб овора бўлиб юрманглар. Кучингиз етмайди. Яхшиси, бизга, яъни, “Бирлик”га қўшилинг, балки, миллат учун фойдали бирон иш қилабиласиз.
Энди асосий мавзуга ўтаман. Вақтим бўлмагани сабабли иложи борича қисқа бўламан. Аслида, шунчалик айтадиган гапларим кўпки, китоблар ёзиш мумкин эди.
* * *
“Бирлик” тузилибдики, уни йўқ қилиш ҳаракатидагилар кўп. Авваламбор, СССР КГБси ва унинг одами Ислом Карим ичимиздан чиққан Салой Мадамин каби миллат хоинлари билан биргаликда ҳаракат қилди. Қилолмади. Кейинчалик, уларнинг қаторига қамоқдаги ўғлини қутқариш ҳаракатидаги чала мулла Обидхон қори кабилар қўшилди. Бўлмади.
Энди бу ишга хунаса Баҳодир Чори киришибди. У ташкилотимизнинг Васила Иноят, Дайнов Ташанов, Ҳайит Абдуллаев, Носир Зокиров, Ботир Норбоев ва бошқа бир қатор таниқли фаолларига телефон қилиб ва Муҳаммадбобир Маликов каби собиқ вазирлардан иборат маслаҳатчилари борлигини рўкач қилиб, арзимаган пул қаршилигида “Бирлик”ни тарк этиш ва ўзининг қоғоздагина бор бўлган “Бирдамлик” номли ташкилотига ўтишни таклиф қилган. Арзимаган пулга бизни сотганлар ҳам бўлди. Ҳаром пулга ўзи ва бола-чақаларини боқаётган ҳаромваччалар билан ҳисоб-китоб қилиш вақти ҳам келади. Наманганда ҳам бўлади, Хоразмда ҳам. Авваллари ҳам айтган фикримни такрорлайман - миллат ўз ичидаги хоинларни жазолаш механизмларини яртаолмаса, ундай миллатнинг келажаги йўқ, у қулликка маҳкум.
Салой Мадамин раҳбарлигидаги бир гуруҳ ифлослар эндигина оёққа туриб келаётган ўзбекнинг тарихидаги биринчи халқ ҳаракатини парчалашаётганда таниқли шоиримиз Шукулло уларга қаратиб шундай деганди: “Сиз КГБнинг ишини қилмоқдасиз!” Унинг бу сўзлари сайтимизда ҳам турган “Можаро” ҳужжатли фильмида бор.
Баҳодир Чори ҳам ҳозирги номи МХХ бўлган ўша маъшум КГБнинг ишини қилмоқда. Бу унинг ифлослигини кўрсатади. Агарда у бу ишни топшириқсиз ва мукофотсиз, ўз ихтиёри билан қилаётган бўлса, аҳмоқлигини ҳам кўрсатади.
Қирғизистонда ўзбеклар қирғин қилинаётганда қорамоллардек жим турган 25 миллионлик ўзбекнинг қадр-қийматини сақлаб қолишга интилиб, тарихий иш қилаётган “Бирлик”дан одам сотиб олишга интилиш – ҳам ифлослик, ҳам аҳмоқликдир. Миллатга нисбатан хоинликдир.
Баҳодир Чори каби ифлос хунасаларнинг келажаги йўқ. Шу сабабли, мен бу мавзуда бирон нарса ёзиб ўтиришни истамасдим ҳам. Аммо, эшитишимча, у ўзининг ифлосликларида раҳматли укам Абдуманнобнининг исмини ҳам ишлатишга ҳаракат қилаётган эмиш. Мен шу ҳақда баъзи нарсаларни эслатиб ўтишни ўзимнинг бурчим деб ҳисоблайман.
* * *
Укам Абдуманноб Пўлат “Бирлик” халқ ҳаракатининг асосчиларидан бири. У мамлакатимиздаги биринчи ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот – Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг асосчиси, аслида, ҳозир феълан мавжуд бўлган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳаракатининг ҳам яратувчиларидан бири.
Аммо, укамнинг ўзига хос бир “камчилиги” бор эди. Бу “камчилик” – ҳамма сиёсатчиларда ҳам бўлавермайдиган олийжаноблик фазилати.
Укам Абдуманноб шу фазилатидан келиб чиқиб ва диктаторларни ҳам яхши гап билан тузатса бўлишига ишониб, 10 йилча аввал Ислом Каримга “Мен Сизнинг сиёсатингаизни тўла қўллаб-қувватлайман” деб хат ёзганди. Мен унга бундай қилмаслик кераклигини, жамият хато қилган ўз аъзоларини жазолаш механизмларини яратмагунча, бундайларни яхши гап билан тузатиб бўлмаслигини айтдим. Табиий, менга кўра, ҳар қандай жазо – ўлим жазоси эмас, хато қилганларни танқид қилиш, керак бўлса, аёвсиз танқид қилиш ҳам жазо эди.
Дарвоқе, ўша йиллари дунёдаги ягона ўзбекча веб-сайт – Пўлат Охун тарафидан яратилган “Бирлик” халқ ҳаракатининг сайти эди. Вақти келиб қолгани учун мен ва Оллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган бир сирни очмоқчиман. Ўша пайтда янги сайтни регистрация қилдириш учун 300 доллар пул керак бўлди. На Пўлат Охунда, на менда, мен эндигина АҚШга келган эдим, бундай пул йўқ эди. Шунда, нима учунлигини айтмасдан, укам Абдуманнобдан ўша пулни қарзга олганман. Табиий, у сабабини билса, 300 долларни шундоқ ҳам берарди, аммо буни хоҳламаганман ва кейинчалик қарзимни тўлаганман.
“Бирлик” сайтининг Меҳмонлар китоби ўша пайтда ўзбек мухолифатчиларининг биринчи ва ягона бахс майдони бўлган. Айнан ўша ерда, ҳозирда марҳум, АҚШ университетларининг бирида ўзбек тилидан дарс берувчи профессор Ҳайрулла Исматуллаев ўз номи билан, бир қатор таниқли мухолифатчилар, хусусан Салой Мадамин, турли лақаблар остида, Абдуманнобни Ислом Каримга ёзган хати туфайли хоинликда айблашган эди. Қизиғи шундак, бу профессор миллий ҳаракатни 53-54 сонли квартиралар эвазига сотган Салой Мадаминнинг тарафдори бўлиб, ҳамма ерда уни мақташ билан шуғулланарди.
Абдуманноб бу анъанасини кейин ҳам давом эттирди. У “итларни ҳам одам қилиш мумкин, кўрасиз, мен буни исботлайман” деб мен “тожикнинг ити” деган Юсуф Расулни, мен хунаса деган Баҳодир Чорини қўллаб-қувватловчи хатлар ёзди. 2005 йил ноябрь ойида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси, Андижон хунрезлигининг бир йили ҳам ўтмасдан, ўйин-кулги маросими ўтказганда, мен унинг қатнашчиларини “маразлар” деб атаб, бир қатор мақолалар ёздим. Аммо, укам Абдуманноб, “маразларни ҳам жойида тарбия қилишга ҳаракат қиламан” дея ўша йиғилишга ҳам борди.
Шундай фактлар турганда, Абдуманноб раҳматли бўлгандан кейин, унинг номидан фойдаланишга ҳаракат қилаётган Баҳодир Чори нафақат хунаса, балки ит ва мараздир ҳам. Эй бола, сени итлик, маразлик ва хунасалик касалидан тузатмоқчи бўлган укам Абдуманнобнинг олийжаноблигидан ит, мараз ва хунасаларча фойдаланаман деб ўйлама. Тўхтат бу ўйинларни...
Ҳа, дарвоқе, ишонаманки, Ислом Карим ҳам Абдуманноб ёзган хатни доим чўнтагида олиб юради. Уни бурчакка сиқиштирган кунимиз, ўша хатни чиқариб, “Эй ўзбеклар, Абдураҳим Пўлат ким бўлибди ўзи, мени унинг буюк укаси Абдуманноб қўллаб-қувватлаган” деб укам раҳматлининг хати ва исмидан фойдаланишга ҳаракат қилади.
Аммо, ҳеч ким укам раҳматлини бундай спекуляциялар билан бадном қилолмайди.