16 November 2011
03:15 - Нурсултон Назарбойнинг навбатдаги ўйини – парламентнинг қуйи палатаси қайта сайланади
Ўтган йилнинг сўнгги кунларида халқнинг “талаби” билан навбатдан ташқари президент сайлови ўтказиб олган ва феълан ўз муддатини чўзиб олган Нурсултон Назарбой энди парламент атрофида янги ўйинлар бошлади.

Бир неча кун аввал мамлакат парламентининг қуйи палатаси бўмиш 107 кишилик Мажлиснинг 57 аъзоси Нурсултон Назарбойга мурожаат қилиб, Мажлиснинг жорийдаги таркибини тарқатиб юбориш ва янги сайловлар ўтказишни сўрашганди. Ҳеч шубҳа йўқки, қўғирчоқ парламентнинг қўғирчоқ Мажлиси аъзолари бундай ташаббусни Нурсултон Назарбойнинг буйруғи билан олға сурганлар.

Бугун у Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов, парламент палаталарининг раислари Кайрат Мами (Сенат) ва Урал Муҳамеджанов (Мажлис) билан учрашиб, Мажлисни тарқатиб юбориш масаласини муҳокама қилди, дейилади Казинформ агентлигининг хабарида. Учрашувда Нурсултон Назарбой демократик жараёнлар ҳақида ваъзхонлик қилиб, Мажлисни тарқатиб юбориш таклифини кўриб чиқишга ва яқин з амонда керакли фармон чиқаришга ваъда берган. У Мажлисни тарқатиб юбориш фикрини очиқ айтмаган бўлса ҳам, кўриниб турибдики, у айнан шундай қилади, янги сайловлар тайинлайди.

Аммо, бу навбатдаги ўйиннинг орқасида қандай мақсадлар ётганини тушуниш қийин, дейди мухбиримиз. Президентнинг асосий мақсади - шундоқ ҳам мустаҳкам тахтини янада мустаҳкамлаш бўлса керак. Диктаторларда яна қандай мақсад бўлиши мумкин?