11 November 2011
04:04 -
Гуржистон НАТО йўлида, кейин навбат Ўзбекистонга келади
Кеча Батумида Гуржистон-НАТО комиссиясининг мажлиси бўлди. Мажлисда иштирок этиш учун бу ерга келган НАТО Бош Котиби Андерс Фог Расмуссен бир қатор баёнотлар бериб, Гуржистон келажакда НАТОга аъзо бўлиши ҳақида гапирди. Россиянинг хужайини, ўзини Собиқ Совет республикаларининг ҳам хўжайини сифатида кўришни истаётган Владимир Путин учун бу қандай шапалоқ бўлганини тушуниш қийин эмас.
Комиссиянинг мажлисидан кейин матбуот конференцияси ўтказган НАТО Бош Котибининг Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Джеймс Аппатурай
“Грузия албатта НАТО аъзоси бўлади” деди. Бу тадбир доирасида НАТО давлатларининг Гуржистондаги элчилари гуржи мухолифати ва ноҳукумат ташкилотларининг вакиллари билан учрашувлар ўтказдилар.
Бугун АҚШ вице-президенти Жо Байден Гуржистон президенти Михаил Саакашвилига телефон қилиши ҳам тасодифий эмасди. Жо Байден Саккашвилини Россияга Жаҳон Савдо Ташкилотига йўл бергани билан табриклаган бўлса ҳам, шубҳа йўқки, унинг қўнғироғи НАТО-Гуржистон Комиссиясининг мажлиси таъсири остида бўлган. Айнан бугун Гуржистон Афғонистонга яна бир батальон аскар юборишини очиқлагани ҳам тасодиф эмас.
Бугун Батумида НАТОнинг раҳбар органларидан бири Шимолий-атлантик Кенгашнинг мажлиси ҳам бўлди. Унда Михаил Саакашвили қатнашди. Андерс Фог Расмуссен Михаил Саакашвилини Шимолий-атлантик Кенгашнинг яқинда Брюселлда бўладиган мажлисига ҳам таклиф қилди. Яъни, ҳеч шубҳа йўқки, Гуржистон НАТОга аъзо бўлиш йўлида ҳамма даъвогарлардан олдинда кетмоқда.
Гуржистон НАТОга аъзо бўлгандан кейин, кун таритибига Ўзбекистоннинг аъзо бўлиши масаласини олиб чиқиш керак, дейди мухиримиз. Бу ташкилотга аъзо бўлиш учун даъвогар мамлакат демократик бўлиши шарт. Демак, Ўзбекистонда тезроқ диктатурадан қутилиш ҳар томонлама актуал вазифадир.