09 November 2011
00:24 - Ўрисларнинг Сурхондарёдаги диаспораси музей очди
Вилоятдаги Рус маданий маркази қошида очилган музей фахрийлар ва камбағал ўрисларга ёрдам беради. Сурхандарё ўрисларнинг “Ўз яқинингга ёрдам бер” шиори остида иш олиб бориб, диаспора сифатида уюшишга интилишлари олқишга сазовор. Аммо бу уюшишнинг орқасида СССРни тиклаш ҳаёли билан яшаётган Кремлдагилар турган бўлиши мумкинлиги хусусида шубҳалар ҳам йўқ эмас. Умид қилиш керакки, бу шубҳамиз тасдиғини топмайди.

Рус маданий маркази раҳбари Алексей Туленц “Ҳозирда 50 дан ортиқ киши турли товар ва моддий ашёлар билан таъминланди”, дебди. Бу ҳам хайрли иш.