08 November 2011
03:17 - Венгрия Президенти Пал Шмитт Тошкентда
Юртимизга расмий ташриф билан келган Венгрия Президенти, икки марта Олимпия чемпиони Палл Шмитт турли доираларда учрашувлар ўтказмоқда. Расмий хабарларга кўра, Оқсаройда қабул қилинган Шмитт Парламент, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бизнес доираларда учрашувлар ўтказади. Маҳаллий матбуот эса ташриф давомида икки давлат ҳамкорлигининг истиқболларини белгиловчи қўшма баёнот қабул қилинишига урғу берган.

Моҳир қиличбоз Шмиттга Венгрия ҳукматининг қатор вакиллари, турли доиралар етакчилари ҳамроҳлик қилмоқда, дейди мухбиримиз.

Ўзбекистон билан Венгрия ўртасида жиддий алоқалар йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Собиқ қиличбоз шунчаки расмиятчилик учун Тошкентга келган. Тахмин қилиш мумкинки, унинг асосий мақсади - Бухор ва Самрақанд каби тарихий шаҳарларни тамоша қилишдир.